Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Миллий марказлар фаоллигини ошириш


Навоий вилоят адлия бошқармасида “Обод турмуш шаклланишида миллий ва маънавий қадриятларнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Вилоят ҳокимлигининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибияти мудири А.Асатов, Адлия бошқармаси Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими бошлиғи М.Турдиева, вилоят Халқ таълими бошқармаси масъул ходими Н.Жумаева, Навоий давлат педагогика институти масъул ходими С.Қўлдошев, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Навоий вилоят бўлими масъул ходими М.Эргашев, Навоий вилояти хотин-қизлар қўмитаси масъул ходими Л.Хайдарова, Республика Маънавият ва тарғибот маркази Навоий вилоят бўлими мутахассиси Г.Шерматова, “Маҳалла” жамоат фонди Навоий вилоят филиали масъул ходими Қ.Муминов, “Камолот” ЁИҲ Навоий вилоят бўлими масъул ходими А.Султонов, миллий маданий марказлар раҳбарлари қатнашишди.

Давра суҳбатини вилоят адлия бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси. А.Рўзиев кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолият кўрсатишининг ҳуқуқий асослари яратилганлиги, хусусан, улар фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тартибга солинишини таъкидлаб ўтиб, ННТлар, жумладан вилоятда фаолият юритаётган миллий маданий марказлар томонидан улар фаолият олиб бориши учун белгиланган имтиёзлар, қулайликлар тўғрисида, шунингдек, уларнинг фаолияти давомида ўзига юклатилган мажбуриятларининг бажарилиши аҳволи тўғрисида тўхталиб ўтиб, сўз навбатини маърузачиларга берди.

Вилоят ҳокимлигининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибияти мудири А.Асатов сўз олиб, бугунги кунда вилоятда 9 та миллий маданий марказлар фаолият юритаётганлиги, шундан айрим милиий маданий марказлар фаолиятида сусткашликка йўл қўйилаётганлиги, хусусан айрим миллий маданий марказлар фаолияти етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги, шунингдек миллий маданий марказлар томонидан маънавий тадбирлар ўтказиш аҳволи ниҳоятда сустлиги тўғрисида айтиб ўтиб, улар фаолиятида келиб чиқаётган муаммолар юзасидан вилоят ҳокимлиги, шунингдек бошқа ҳамкор ташкилотларга мурожаат қилишлари лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Давра суҳбатида Навоий вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи М.Турдиева сўз олиб, юқорида қайд этилган қонун ҳужжатларида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳуқуқлари билан бирга мамлакатимиз қонунчилигида нодавлат нотижорат ташкилотларининг мажбуриятлари ҳам аниқ белгилаб қўйилганлиги, хусусан миллий маданий марказлар фаолиятида устав қоидаларига риоя қилиниши, улар томонидан амалга оширилаётган ишлар ва муаммолар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Давра суҳбати давомида Навоий шаҳар Корейсларнинг «Чосон» номли миллий-маърифий маркази раҳбари А.Ким, Конимех тумани Қорақалпоқлар маданий маркази раҳбари С.Алиев, Ўзбекистон Қозоқ миллий маданий маркази Навоий вилоят бўлими раҳбари Т.Наринбетовлар томонидан миллий маданий марказлар фаолиятида амалда мавжуд бўлган айрим муаммо ва камчиликлар хусусида фикр билдирилди.

Давра суҳбати якунида ҳамкор ташкилотлар томонидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди ва вилоятдаги миллий маданий марказлар ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда ҳокимият органларининг ҳамкорлигини кучайтириш тўғрисида фикр билдирилди.