Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Ҳамфикрлилик масаланинг ечимини топади


Халқ депутатлари вилоят Кенгаши, Навоий давлат педагогика институти ва Навоий давлат кончилик институти ҳамкорлигида тадбир ташкил этилиб, унда вилоят ҳокимлиги, прокуратура, адлия, "Камолот" ёшлар ижтимой ҳаракати ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул ходимлари ва мутасаддилари талабаларга бугунги кунда оммавий маданият ва ёшларнинг маънавиятига салбий таъсир кўрсатаётган бошқа омилларнинг зарарли оқибатлари, ёшларнинг ҳуқуқий ҳамда тиббий маданиятини ўстириш давр талаби эканлиги мавзуларида маъруза қилдилар.

— Бугун биз ахборот асрида яшар эканмиз, ёшларимиз билан боғлиқ бундай муаммоларнинг келиб чиқиш сабаби битта, у ҳам бўлса, улар онгига миллий қадриятларимиз, урф-одатларнинг сингдирилиши билан бирга, турли интернет тармоқлари, мобил телефонлар ва бошқа ахборот-коммуникация воситалари орқали миллийлигимизга мос келмайдиган маълумотларни ҳам қабул қилаётганликларидадир,—дейди тадбир қатнашчиси "Камолот" ЁИҲ вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Аброр Султонов.

— Давр эса биздан яна бир нарсани, дунёда бўлиб ўтаётган воқеа-ҳодисаларга теран нигоҳ ташлаб, менталитетимизга хос бўлган қарашларнигина тўғри, деб баҳолашимизни талаб этаяпти. Бунда эса ёшлар ва катталарнинг ҳамфикр бўлишлари муҳим аҳамиятга эга.