Янгиликлар
14
Adliya faoliyatidan
#Adliya_tashabbus
Эндиликда электрон рақамли имзосиз ҳам давлат хизматларидан фойдаланиш мумкин
Мобил-ID тизимидан қандай мақсадларда фойдаланилади?
OneID тизими орқали давлат органлари ва ташкилотларининг портал ва ахборот тизимларига киришда фойдаланувчиларнинг шахсини тасдиқлаш (аутентификация қилиш);
Мобил-ID тизимидан фойдаланаётган фойдаланувчининг ҳақиқийлигини тасдиқлаш (верификация қилиш);
электрон давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича фойдаланувчилар томонидан берилган аризаларни тасдиқлаш;
фойдаланувчи ўзининг шахсига доир маълумотларни давлат органлари ва ташкилотлари “Электрон ҳукумат” тизими орқали олганда бу ҳақида хабарномалар қабул қилиш;
фойдаланувчи ўзининг шахсига доир маълумотларини давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари, нодавлат ташкилотлар “Электрон ҳукумат” тизими орқали олиши учун рухсат бериш;
қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолатларда.