Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Adliya faoliyatidan


   Кексалар учун биргина эътибор кифоя. Тизимда бу борада алоҳида қадрият шаклланган. 80 ёшли отахон Аслон Саидов Кармана туманидаги «Талқоқ» маҳалласида истиқомат қилади. Кармана туман адлия бўлими ДХМ ходимлари томонидан тугалланган турар жойни фойдаланишга қабул қилиш бўйича сайёр хизмат кўрсатилди.
   Зарафшонлик 1-гуруҳ ногирони нафақадаги Нина Морозовага Зарафшон шаҳар ДХМ ходимлари томонидан хонадонига борилиб, мулкий ҳуқуқларни аниқлаш бўйича давлат хизмати кўрсатилди ва эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилди.
   Конимех тумани адлия бўлими ДХМ ходимлари Шўртепа маҳалласида истиқомад қилувчи Жўрақул Расулов мурожаатига биноан хонаданида бўлиб, электрон рақамли имзо калитини ва пенсия тўловлари ҳақидаги маълумотларини олиб бердилар.
   Қизилтепа туманининг А.Навоий номли маҳалласида яшовчи Розия момо Арипованинг сув ҳисоблагични қиёсловдан ўтказишдаги мурожаати туман адлия бўлими ДХМ ходимлари томонидан сайёр тартибда амалга оширилди.