Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Тарғиботчилар малака оширмоқда


Жорий йилнинг 16 октябридан бошлаб Юристлар малакасини ошириш марказида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими масъул ходимларининг малакасини ошриши бўйича ўқув машғулотлари ўтказиб келинмоқда.IMG-20131021-WA0005.jpg

Ўқув машғулотларида Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгиланган инсон ҳуқуқлари соҳасидаги долзарб вазифалар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юксак маънавият енгилмас куч” номли асарининг мазмун моҳияти, Адлия идораларида ОАВлари учун матбуот анжуманларини ташкил этиш хусусиятлари, Ҳуқуқий тарғибот дастурларини тайёрлашнинг услубий таъминоти каби бир қатор мавзулар бўйича юридик таълим муассасалари вакиллари, мутахассислар, олимлар, юристлар, профессор-ўқитувчилар ҳамда Юристлар малакасини ошириш маркази ходимларининг маърузалари тингланмоқда.IMG-20131021-WA0004.jpg

Шунингдек, ўқув машғулотлари давомида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими масъул ходимлари ўзларининг иш тажрибалари билан ўртоқлашиб, фаолиятидаги ютуқ ва камчиликлар ҳақида ўзаро фикр алмашмоқдалар ҳамда келгусидаги амалга ошрилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли вазифалар белгиланиб олинмоқда.

Тингловчиларга малака ошириш якуни бўйича тегишли сертификатлар топширилади.