Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Келгуси вазифалар белгилаб олинди


Навоий шаҳрида вилоят хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда жойлардаги хотин-қизлар қўмиталари ва бошланғич ташкилотларининг ўтган беш йил мобайнидаги фаолияти атрофлича таҳлил этилди.

Конференцияда вилоятдаги 1251 бошланғич ташкилот томонидан бажарилган ишлар, ҳаётга татбиқ этилган лойиҳалар муҳокама қилинди. Айни кунда ҳудудда хотин-қизларни касб-ҳунарга йўналтириш ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, оилада соғлом муҳитни шакллантириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

– Барча жойда бўлгани каби вилоятимизда ҳам хотин-қизлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда, – дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Анора Бобомуродова. – Жорий йилда оилавий бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган аёлларимизга банклар томонидан кредитлар ажратилди, кўплаб хотин-қизлар касаначиликка жалб этилди. Бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Президентимиз қарори билан тасдиқланган “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури доирасида оилаларга ижтимоий, ҳуқуқий, моддий ва маънавий кўмак бериш борасидаги ишлар кўлами янада кенгайди. Тўй ва турли маросимларни ихчам, тартибли, камхарж ўтказиш бўйича хотин-қизлар ўртасида доимий тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Конференцияда йўл қўйилган камчиликлар танқид қилинди, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари ҳамда келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова сўзга чиқди.