Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Bilasizmi


Мамлакатимизда эълон қилинган маъмурий ислоҳотлар юзасидан айрим ОАВлари ва ижтимоий тармоқларда турлича қарашлар баён этилмоқда.
Шуни таъкидлаш лозимки, бундай масалада у ёки бу фикр, баҳони беришда зарур билим, малака ва тажрибага эга бўлиш, чуқур таҳлилга асосланиш мақсадга мувофиқ. 
Шу муносабат билан мазкур интервьюларда айтилган фикрлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади...
Маъмурий ислоҳотлар доирасидаги ўзгаришлар бир кун, бир ойда шаклланмаган...
Фармонда айрим функцияларни хусусий секторга ўтказиш орқали тегишли соҳаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилади. Натижада, тугатилган функцияни амалга оширувчи мавжуд лавозимлар қисқартирилади. Ушбу жараён босқичма-босқич амалга оширилади. Бирданига ходимларни 30 фоизгача қисқартириш деган тушунча нотўғри. Шу билан бирга, мазкур оптималлаштириш барча давлат ташкилотларига бирдек тадбиқ қилинмайди. Уларнинг бажараётган вазифа ва функциялари таҳлил қилиниб, айрим давлат ташкилотларида 5-10 фоизгача, айримларида эса 30 фоизгача қисқариши мумкин. Шунингдек, кадрлар соҳасида энди сон эмас, сифат алоҳида роль ўйнади. Бунинг ҳисобига айрим бир неча ҳудудлар учун ягона ҳудудлараро бўлимларни ташкил қилган ҳолда аҳолига профессионал кадрлар томонидан ҳизмат қилинишини таъминлаш мумкин. Ҳозирда бошланган маъмурий ислоҳотлар тегишли Фармон ва қарор билан чекланмайди – бу давомли жараёндир. Айни дамда, ушбу тизимли ислоҳотлар давлатчилигимиз ривожининг муҳим босқичи эканлигини инобатга олиб, соғлом фикрлар, асосли таклифлар ва танқидларга доим очиқ эканлигимизни билдирамиз.