Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Adliya faoliyatidan


Навоий вилоятида Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказилган умумтаълим мактабларининг ташкилий шакли ўзгартирилгандан сўнг айрим ўқитувчилар билан меҳнат шартномаси бекор қилиниш жараёнида меҳнат қонунчилигига амал қилинмаган.

Бу ҳолат адлия органлари томонидан 2022 йил 15 апрелдаги “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги Президент фармони ижроси ўрганилганида маълум бўлди.

– Мактаблар қайта ташкил этилаётганда Хатирчи туманида 82 нафар, Қизилтепа туманида 58 нафар, Конимех туманида эса 45 нафар ходим мазкур турдаги муассаса талабларига мос келмагани боис бошқа ишга ўтказилган, – дейди Навоий вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Баҳодир Равшанов. – Натижада Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддасига кўра, улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Аммо иш берувчи томонидан ходимларга компенсация пули, ишдан бўшатиш нафақаси ҳамда якуний ҳисоб-китоб маблағлари тўлаб берилмаган. Ваҳоланки, Меҳнат кодексида меҳнат шартномаси иш берувчи ташаббуси билан бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши ва унинг миқдори ўртача иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган. Шунингдек, ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланиши ҳам назарда тутилган.

Ўрганишлар якунида адлия органлари аралашуви билан таълим муассасаларининг 185 нафар ходимига 800 миллион сўмга яқин пул маблағи ундириб берилди.