Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

ФҲДЁ органлари халқ хизматида


Маълумки, Муҳтарам Президентимиз 2023 йилни мамлакатимизда  «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» деб эълон қилдилар.

Инсонга эътибор– энг аввало, юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир.

           ФҲДЁ бўлимида ёзувларни тузиш орқали туғилганлик, никоҳни қайд этиш, никоҳдан ажралиш, ўлим ҳолатларини қайд этиш каби фуқаролик ҳолатлари далолатномалари юритилади.

               Қонун фуқароларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқларини ҳимоялашни ҳамда давлат ва жамият манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, фуқаролар ҳаётидаги муҳим воқеалар, -туғилиш, никоҳ тузиш, ўлим ва инсоннинг муҳим субъектив хуқуқлари ва мажбуриятларининг юзага келиши, ўзгариши ва тўхташига сабаб бўладиган бошқа холатларнинг ваколатли органларда қайд этилишини белгилайди. Фуқаролик ҳолатни қайд этиш фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари пайдо бўлишига сабаб бўлиб, хизмат қилувчи ҳужжат (гербли гувохнома) бериш учун асос бўлади.

       Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишнинг аҳамияти шундаки, унга асосан ФҲДЁ органи томонидан берилган гувоҳнома ва кўрсатилган фактнинг тўғрилигини тасдиқловчи шаксиз далил ҳисобланади.

       Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома боланинг туғилганлигини, унинг ота онаси ким эканлигини тасдиқловчи ягона ҳужжатдир.

      Никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома–бу никоҳдан ўтган шахсларнинг эр-хотинлигини тасдиқловчи ва улар ўртасида ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг вужудга келганлигини ифодаловчи ҳужжатдир.

      Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома никоҳда бўлган шахсларнинг никоҳи тугатилганлигини   тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

      Ўлим тўғрисидаги гувоҳнома шахснинг ўлимини ва унинг ҳуқуқий лаёқати тугатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

ФҲДЁ бўлимида фуқароларга малакали юридик хизмат кўрсатиб келинмоқда.

     Навбаҳор туман ФҲДЁ бўлимида 2022 йил давомида туғилганликни қайд этиш 2584 та қайд этилди.Шу жумладан қонуний никохда бўлмаган шарий никох билан яшаб юрган ота - онадан туғилган болаларга никоҳни қайд этиш билан биргаликда оталикни белгилаш орқали 81 туғилиш қайд этилди.

          ёлғиз оналар томонидан берилган аризага асосан 25 та боланинг туғилиши рўйхатга олинди.

        Болани оилага фарзандликка олишда суд қарори асосида 19 та фарзандликка олиш  расмийлаштирилди.

Фарзандларининг туғилишини ўз вақтида қайд эттирмаган 7 нафар оиланинг фарзандларига туғилганлик гувоҳномалари расмийлаштириб берилди.

       Никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома–бу никоҳдан ўтган шахсларнинг эр-хотинлигини тасдиқловчи ва улар ўртасида ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг вужудга келганлигини ифодаловчи ҳужжатдир.

        Никоҳни давлат рўйхатидан ўтказиш орқали ФХДЁ бўлимида  886 та оила ташкил топди. Бу никоҳнинг 786 тасини ёш оила ташкил этади.

        Ўлим ҳолатини қайд этиш 489 та. Шундан бир ёшгача бўлган болалар ўлими 14та, ўлик туғилган болалар сони 16 та қайд этилган.

        Фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш 7 та қайд этилган, никоҳни бекор қилиш 140 та қайд этилган. Шу жумладан 17 та фуқарони никоҳи ФҲДЁ бўлимида бекор қилинган. Ариза асосида 49 та далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритилди.