Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Якунлар ва таҳлиллар


Навоий вилояти адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 9 ойида амалга оширилган ишлар ва келгусида қилиниши лозим бўлган масалаларга бағишланган Ҳайъат мажлиси ўтказилди.1.jpg

Таъкидланганидек, адлия бошқармаси томонидан ўтган 9 ойда соҳа фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг адлия бошқармасига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилган норматив тусдаги 60 та қарор лойиҳалари белгиланган тартибда кўриб чиқилиб тегишли хулосалар берилди.

Инсон, тадбиркорлар ҳуқуқларини хорижий инвестиция ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда шартномавий ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида бошқарма томонидан ҳисобот даврида жами 193 та ўрганишлар ўтказилиб, 16.500 дан ошиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш мақсадида бошқарма томонидан жами 194 та тақдимнома, 433 та огоҳнома ва 247 та кўрсатмалар, судларга жами 6,4 млрд.сўмдан ортиқ 776 та даъво аризалари киритилди.

Таъсир чоралари натижасида 338 нафар айбдор шахслар интизомий жавобгарликка (шундан 18 нафари лавозимидан озод қилинган), 89 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди.

Қонунга зид равишда қабул қилинган 103 та ҳужжатнинг бекор қилиниши таъминланиб, тадбиркор, фермер ва фуқароларга 10 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди.2.jpg

Бошқарма томонидан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш мақсадида уларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Адлия вазирлигига 125 та таклифлар киритилди.

Шунингдек, мажлисда амалга оширилган ишлар билан бирга айрим нотариал идора ва ФҲДЁ бўлимлари томонидан фаолиятда йўл қўйилган камчиликлар кескин танқид қилинди ҳамда нотариуслар, ФҲДЁ мудир ва мудираларининг бу борадаги ахборотлари эшитилди.

Қонун ижодкорлиги, ижро интизоми бўйича масъулият ва шахсий ташаббускорликни ошириш, шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни янада такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни кучайтириш ва қонунийликни таъминлашда масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Ҳайъат мажлисида 2013 йилнинг 9 ойида адлия органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилган ишларга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг мажлисида билдирилган фикрлардан келиб чиққан ҳолда бошқарма ва унинг тизими олдида турган муҳим устувор вазифаларни амалга оширишга қаратилган аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Ҳайъат мажлисида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.