Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

ФЕРМЕРЛАР ВА УЛАРНИНГ ИШЧИЛАРИ УЧУН ҚУЛАЙЛИК


2023 йилнинг 23 февралида мамлакатимиз Президентининг “Қишлоқ хўжалигида аҳоли бандлигини ошириш ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.


Қарорга кўра, 2023 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 майгача эксперимент тариқасида республика бюджетидан пахта ёки ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қуйидаги шартларга риоя қилинганда қайтариб бериш тартиби жорий этилади:


қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ҳар бир гектар ер учун ойига камида 1 нафар ишчининг бандлиги таъминланганда;


ҳар бир нафар ишчи учун ойига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланганда;


????пахта ёки ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалиги ўтган йил якуни бўйича Солиқ кодекси талабларига жавоб берганда.


2023 йил 1 апрелдан тадбиркорлар янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари, жумладан, 2023 йил 1 январдан кейин фойдаланишга топширилган бинолар юзасидан уларнинг мол-мулкига ҳисобланган сўммани қуйидаги пасайтирувчи коэффициентни қўллаган ҳолда, бино фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб, 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тўлайди:

▫️3 қаватли бинога – 0,9;

▫️4 қаватли бинога – 0,8;

▫️5 қаватли бинога – 0,7;

▫️6 қаватли бинога – 0,6;

▫️7 ва ундан юқори қаватли бинога – 0,5.


Ҳулкар НОРОВА,

Навбаҳор туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти.