Янгиликлар
02
“САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ ҚАЙТАРАМИЗ” ЛОЙИҲАСИ
Савол: – Ходим ишдан бўшатилган, лекин у меҳнат дафтарчасини олиб кетиш учун ишхонага келмаяпти. Меҳнат дафтарчасини почта орқали юборсам бўладими?
Жавоб: – Бу масала Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 29 январдаги 402-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида"ги йўриқномага мувофиқ амалга оширилади. Йўриқноманинг 3.3-бандига асосан: Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходим ишда бўлмаган тақдирда, иш берувчи ўша куниёқ унга почта орқали меҳнат дафтарчасини олиб кетиш тўғрисида огоҳлантирувчи хабарнома жўнатади. Бошқа хатлар ҳисоботга олинмайди ва Йўриқноманинг 3.1. банди асосида иш кўрилади;
ходимнинг меҳнат дафтарчасини яшаш жойига почта орқали жўнатиш фақат унинг розилиги билан амалга оширилади.
Демак, ишдан бўшаган ходимга дастлаб почта орқали меҳнат дафтарчасини олиб кетиш тўғрисида хабарнома юбориб, огоҳлантиришингиз керак.
Агар ходим ўзи кела олмай, меҳнат дафтарчасини почта орқали юборишни сўраса ёки бунга розилик берса, ана шундагина дафтарчани почта орқали унга юборишингиз мумкин бўлади.
Абдували АСАДОВ,
туман адлия бўлими бошлиғи.