Янгиликлар
16
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун
Дастлаб сўзга чиққан Навоий вилояти Давлат меҳнат назорати инспекцияси бошлиғи Дилшод Усмонов “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 34-моддасида давлат фуқаролик хизматчиларининг иш вақтига оид нормалар белгиланганлигини қайд этиб, Қонунда давлат органида давлат фуқаролик хизматчиси учун беш кунлик иш ҳафтаси ва иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига қирқ соатдан ошмаслиги мустаҳкамлаб қўйилганлигини алоҳида таъкидлади.
???? Шунингдек, маъруза давомида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг иш вақтига бағишланган моддаларида белгиланган нормалар ва уларни амалда қўллаш борсида йўл қўйилаётган камчиликлар хусусида тўхталиб ўтди.