Янгиликлар
29
Адлия_тайинлов
Адлия вазирлигида Вазир котибияти мудири тайинланди
Ушбу лавозимга Аъзамжон Абдукадирович Сарабеков тайинланди.
Аъзамжон Сарабеков 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йилда Тошкент давлат юридик институтини бакалавр, 2010 йилда мазкур институтни магистратура босқичини тамомлаган, 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчиси, ҳуқуқшунос.
У ўз меҳнат фаолиятини 2003 йилда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот маркази етакчи мутахассиси лавозимидан бошлаган. Адлия органлари тизимида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.
2020 йилдан ҳозирги вақтга қадар Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Адлия вазирлиги жамоаси Аъзамжон Абдукадирович Сарабековни ушбу тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида ривож ва зафарлар тилайди!