Янгиликлар
08
НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ
Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, аҳолида мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан Навбаҳор тумани 3-сектор ҳудудидаги "Тошработ" маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда Навбаҳор туман ҳокими Азамат Ўроқов, 3-сектор раҳбари туман ички ишлар бўлими бошлиғи Уйғун Шукуров, туман Адлия бўлими бошлиғи Э.Файзуллаев, туман ташкилот раҳбарлари маҳалла фаоллари ва 40 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этишди
Сайёр қабул жараёнида аҳоли томонидан билдирилган уй-жой таъминоти, таълим, тадбиркорлик ва чорвачилик йўналишларида кредити олиш, даволаниш учун пул маблағи олиш, суд-хуқуқ масаласи, уй-таъмири, ишга жойлашиш каби мурожаатлари юзасидан керакли тавсияларни олишди.
Келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилинди.
Вақт талаб этиладиганларига тегишлилиги бўйича қонуний йўл-йўриқ кўрсатилиб, таклиф ва тавсиялар берилди.