Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Навоийда давлат хизматчилари учун Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (https://lex.uz/docs/6445145) мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган ўқув-семинари бошланди.


Бугун Навоий шаҳридаги Маънавият ва маърифат масканида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси ва Адлия вазирлиги ҳамкорлигида ўқувлар бўлиб ўтмоқда.

 Тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари Саъдулла Мирзаев кириш сўзи билан очди.  Ўқув семинарида вилоятдаги 40 дан ортиқ давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган 370 нафарга яқин давлат хизматчилари иштирок этиб, туман (шаҳар) студияларидан 1300 дан ортиқ давлат хизматчилари кузатиб боришмоқда.

  Мақсад — бошқарувда конституциявий нормаларнинг ижросини тўлиқ таъминлаш, уларни давлат хизматчисининг ҳар кунлик фаолиятига татбиқ этиш, пировардида "инсон қадри" тамойили асосида халққа хизмат кўрсатишнинг сифат даражасини оширишга эришиш.