Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Конституция- жамият ҳаётининг пойдевори


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма йиллик санасини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Фармойишида маънавий-маърифий, ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилган. 111.jpg

Конституция қабул қилинганлигининг 20 йиллигига бағишлаб, Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда нодавлат-нотижорат ташкилотлари ҳамкорлигида “Конституция- жамият ҳаётининг пойдевори” мавзусида анжуман ўтказилди.

Унда қайд этилганидек, миллий давлатчилик пойдевори барпо этиш жараёнида, аввало, унинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиши мамлакатнинг тараққиёт йўли, халқнинг тақдири ва келажагини белгилаб беради. Президентимиз Ислом Каримов раҳбарлигида яратилган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг туб моҳиятида ана шундай мақсад мужассам ва у амалда ўзининг юксак самараларини бераётганини бугун ҳаётнинг ўзи исботламоқда.

Президентимиз таъкидлаганидек, мамлакатимизни демократик янгилашнинг бугунги босқичидаги энг муҳим йўналишларидан бири, бу-қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ҳамда манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимининг изчил демократлаштириш ва либераллаштиришдан иборатдир.

Конституция ва қонунлар, энг аввало, инсон ҳуқуқлари ҳамда унинг эркинликларини кафолатлайди. Инсон эса ҳуқуқий давлатни қуриш, фуқаролик жамиятини шакллантиришда энг асосий ўринни эгаллайди.

Сўзга чиққанлар, сўнги йилларда суд-ҳуқуқ тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳияти ҳақида сўз юритдилар. Таъкидланганидек, инсон ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминловчи ва кафолатловчи давлат органлари тизими ташкил этилиб, нодавлат ташкилотларининг самарали фаолияти такомиллаштирилди. 

Истиқлол шарофати билан юртимизда умуминсоний қадриятларни тиклаш ва фуқаролик жамиятини барпо этишда инсон ҳуқуқ ва эрикнликларини таъминланишига, жамият ҳамда давлат бирлигида инсоннинг ўрнини юксак баҳолашга алоҳида аҳамият қаратилди. Асосий Қонунимизнинг 18-моддасида белгиланганидек, “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.2.jpg

Анжуманда Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини барпо этиш шароитида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасидаги конституциявий кафолатлар тизимини ҳаётга татбиқ этишга қаратилган ислоҳотлар жамиятнинг шу мақсад йўлидаги вазифаларига тўлиқ мос келаётганлигини, инсон ҳуқуқларини кафолатловчи миллий механизм яратилганлигини қайд этилди.

Фуқароларнинг, айниқса ёшларнинг Конституция ва қонунларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида кенг билимга эгалиги, ҳуқуқий онги ва маданиятининг юксаклиги Асосий қонунимизда белгиланган нормаларнинг ҳаётда ўз ифодасини топишида муҳим роль ўйнайди. Анжуманда соҳа ходимлари томонидан Конституция асосида ёшларнинг билим ва имкониятларини рўёбга чиқаришга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар, имтиёзлар ва уларнинг аҳамияти ҳақида аниқ мисоллар орқали ёшларга тушунтириш бердилар.