Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Имкониятлар кўлами


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти юзасидан ҳамда тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияларига услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида Навоий вилоят адлия бошқармаси, статистика ва Давлат солиқ бошқармалари ҳамкорлигида, туман (шаҳар) статитстика бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари масъул ходимлари иштирокида семинар ўтказилди.

Семинарда адлия бошқармаси ходими А.Баҳронов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомларга Юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишга доир ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлигини гапириб ўтди.

Шунингдек, вилоят статистика бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ғ.Расулов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 ноябрдаги “Тадбиркорлик субъектларини Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда тадбиркорлик субъектларига ОКПО ва СТИР кодларини интернет тармоғи орқали олиб бериш тартиби тўғрисида маъруза қилди.