Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Кичик бизнес рағбатига хизмат


Аҳоли бандлигини таъминлашнинг ҳамда даромадларини оширишнинг энг самарали ва оқилона йўли – бу кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришдир. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бозор иқтисодиётига хос турли макроиқтисодий ўзгаришлар ва талабларга тез мослашиш имкониятларига эгалиги билан устувор аҳамиятга эга. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш миллий иқтисодиётимиз барқарорлигини таъминлашнинг муҳим макроиқтисодий омилларидан бири ҳисобланади.1.jpg

Мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки йилларидаёқ барча соҳа ва тармоқларни изчил ривожлантириш мақсадида, кичик бизнес рағбатига хизмат қилувчи мустаҳкам ҳуқуқий асослар шакллантирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 августдаги “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонини ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган мазкур Қонуннинг асосий мақсади, тадбиркорлик субъектларига кенг эркинликлар бериш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун жавобгарликни янада либераллаштиришдан иборатдир. Қонуннинг қабул қилиниши иқтисодиёт ва суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳамда тадбиркорлик субъекти ва давлат органлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солишга доир қонун ҳужжатларини такомиллаштиришнинг амалий натижаси ҳисобланади.

Шундай қилиб, тадбиркорларимиз манфаати учун янада адолатли тартиб ўрнатилиб, қонунчиликни бузганлик учун бутун ташкилот эмас, балки аниқ айбдор мансабдор шахслар жавобгар бўлади.

Қонун юридик шахслар учун солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш билан боғлиқ бўлмаган санкцияларни бекор қилиш, айни пайтда такрорий қонунбузарликка йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахсларининг маъмурий жавобгарлигини ошириш ҳамда божхона назорати муддатини уч йил билан чеклаш, шунингдек, товарлар божхона назоратидан ўтказилгандан бир йил кейин, божхона тўловларини қўшимча ҳисоблашни тақиқлашни назарда тутади.2.jpg

Мазкур Қонунни амалга ошириш бўйича Ҳукумат томонидан чора-тадбирлар режаси тасдиқланган бўлиб, унга асосан, Адлия вазирлигига бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш билан боғлиқ бўлмаган молиявий санкцияларни бекор қилиш юзасидан қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ва натижаси бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш топширилган.

Бу борада Адлия вазирлиги томонидан қонун ости ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳозирда қирққа яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги норматив-хуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилди.

Бу каби қулайлик ва имтиёзлар тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада ривожлантириш, уларни ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга хизмат қилади.