Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Имтиёзлар кўлами кенгайди


IMG_8522.JPGНавоий шаҳридаги "Фарҳод" маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги "Ўзбекис­тон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги Қарорининг мазмун-моҳияти ҳамда солиқ қонунчи­лигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни фуқароларга етказиш мақсадида кўргазмали семинар ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ходимлари сўзга чиқиб, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларидан келиб чиққан ҳолда қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар хусусида батафсил тўхталдилар. Семинарда солиқ қонунчилигидаги имтиёзлар мамлакатимиз аҳолиси, айниқса, ишбилармонлар учун кенг имкониятлар бериб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг барқарор ривожи учун зарур шароитлар яратгани алоҳида эътироф этилди.

Аҳоли пунктлари, қишлоқ жойларида газета, журнал ва китоб маҳсулотлари билан чакана савдо қилувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси жорий йилнинг 1 январидан бошлаб энг кам иш ҳақининг 2 баробаридан 0,5 баробарига пасайтирилди.IMG_8541.JPG

Ўтган йилги солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартишлар натижасида хўжалик юритувчи субъектлар учун баъзи солиқ имтиёзлари узайтирилди. Жумладан, уй шароитида халқ бадиий ҳунармандчилиги ҳам­да амалий санъати буюмлари ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркор ва оилавий корхоналарга берилган солиқ имтиёзлари 2017 йил 1 январгача, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди орқали ягона ижтимоий тўловни тўлашдан озод қилиш эса 2019 йил 1 январгача узайтирилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳам атрофлича шарҳлаб ўтилди. Шунингдек, солиқ тизимида интерактив хизматлардан фойдаланишнинг афзалликлари тушунтирилиб, қўмитанинг расмий сайтидаги 30 дан ортиқ хизмат тури ва уларнинг имкониятлари ҳақида маълумот берилди. Семинар давомида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.