Янгиликлар
Якунлар муҳокама этилди
Вилоят адлия бошқармасининг 2013 йил якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни адлия бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Анвар Рўзиев бошқариб борди.
Таъкидланганидек, ўтган ҳисобот даврида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун адлия бошқармасига тақдим этилган норматив кўринишдаги 104 та қарор лойиҳаси белгиланган тартибда кўриб чиқилди ва тегишли хулосалар берилди.
Бошқарма томонидан амалдаги норматив-ҳуқуқий хужжатларни такомиллаштириш мақсадида уларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Адлия вазирлигига 169 та таклифлар киритилди.
Бошқарма томонидан фуқаролардан келиб тушган 366 та ариза ва шикоятлар хамда 95 та ишонч телефонига қилинган мурожатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилди.
Аниқланган қонун бузилишларни бартараф этиш юзасидан 284 та тақдимномалар киритилди. Тақдимномаларга асосан 14 та ҳужжат ижроси тўхтатилди, 139 та ҳужжат бекор қилиниб, фуқаро, тадбиркор ва фермерларга 10.383.763.232 сўм миқдоридаги маблағлар қайтарилди.
Мансабдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши мумкин эмаслиги тўғрисида 461 та огоҳлантирувлар, қонун ҳужжатларини қўллаш юзасидан эса 305 та ёзма кўрсатмалар киритилди.
Ҳисобот даврида 2184 дан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Йиғилишда қонун ижодкорлиги, ижро интизоми бўйича масъулият ва шахсий ташаббускорликни ошириш, шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни янада кенгайтириш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашни кучайтириш ва қонунийликни таъминлашда масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Ҳаъйта йиғилишида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.