Янгиликлар
Фуқаролик жамияти сари
Адлия бошқармасининг ташаббуси билан Нурота тумани 58-сонли умумтаълим мактабида “Ўзбекистон ҳуқуқий демократик давлат қуриш йўлида” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда туман халқ таълими бўлими масъул ходимлари, тумандаги умумтаълим мактабларининг ҳуқуқшунослик фани ўқитувчилари, мактаб ўқувчилари иштирок этишдии.
Тадбирда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ў.Турсунов қатнашиб, Ўзбекистонда мустақиллик йилларида амалга оширилган демократик ислоҳотлар, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ўзгаришлар ва уларнинг аҳамияти тўғриси атрофлича тушунча берди.
Қайд этилганидек, тарихан қисқа вақт ичида ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти қуриш йўлида кўпгина амалий ишлар қилинди.
Жумладан, судлар фаолиятининг такомиллаштирилиши, ўлим жазосини бекор қилиниши, жиноят ишида айрим турдаги санкция бериш ҳуқуқларининг прокуратура органлари ваколатидан чиқарилиб, судларга ўтказилиши, 2 палатали парламент тизими жорий қилинганлиги, шунингдек, Конституцияга киритилган бошқа ўзгартиришлар негизида инсон манфаати турганлиги эътироф этилди.
Шунингдек, иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори, шунингдек, “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг аҳамияти тушунтириб берилди.
Тадбирда фаол қатнашган ўқувчиларга адлия бошқармаси томонидан “Инсон ҳуқуқлари” китоби топширилди.
Бу каби тадбирлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилиши белгиланган.