Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Биз одам савдосига қаршимиз!


Одам савдоси инсон шаъни, қадр-қиммати, осойишта турмуши ҳамда келажагига таҳдид солиши, ўзининг чегара билмаслиги, гирдобига аёллар ва вояга етмаганларни тортиши билан хавфлидир.

Мазкур жиноятга қарши курашишда, унинг ол­дини олишда аҳоли ўртасида тарғибот, ту­шун­тириш ишларини олиб бориш муҳим аҳа­мият касб этади. Шу боисдан, Учқудуқ туман халқ таълими муас­сасалари фаолиятини ме­тодик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими то­монидан ҳам бу борада муайян ишлар амалга оширилмоқда. Ўтка­зилган "Одам сав­досига қарши курашиш — дол­зарб муаммо" мав­зусидаги ҳафталикни бунга ми­сол си­фа­ти­да келтириш мумкин.

Тумандаги барча таълим муассасаларида ўт­ка­зилган мазкур тадбирда "Одам савдоси — олам ғавғоси", "Одам савдоси — аср муам­моси" ва "Биз одам савдосига қаршимиз" мавзуларида ин­шолар танлови ҳамда спорт му­собақалари таш­кил этилди.

Тадбирларнинг уюшқоқлик билан ўтказили­ши­да туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими, ФҲДЁ бўлими, "Ка­мо­лот" ЁИҲ туман Кенгаши ва маҳалла фаол­лари­нинг ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этди.