Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Қонун лойиҳаси муҳокамаси


Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўми­та­си вилоят ҳудудий бошқармасида бўлиб ўтган семинар "Тижорат сири тўғриси­да"ги Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланди.

Семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палата­си депутати Фахриддин Солиев иштирок этиб, қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, мақсади ҳақида гапирди.

— Бугун мамлакатимиз тараққиётида тадбир­корлик фаолиятининг ўрни мустаҳкамланиб бораёт­ган экан, ушбу тарихий ҳужжатнинг қабул қилиниши давр тақозосидир, — деди жумладан Ф. Солиев. — Бундан кўзланган мақсад соғлом ишбилармонлик муҳитини яратиш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорлар учун молиявий, кадр ва ахборот ресурслари яратиш имконият­ларини беришдир.

Семинарда иштирок этган бошқарма ходим­лари, тадбиркорлик субъектлари, ОАВ вакил­лари қонун лойиҳаси юзасидан ўзларининг таклиф ва фикрларини билдирдилар.