Янгиликлар
18
#Assalom_Havro’z!
Юртимизда Наврўз шукуҳи кезиб юрган ушбу кунларда, нотариат тизимида байрамни ўзига хос нишонланмоқда. Нотариуслар миллий кийимларда аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатишмоқда. Нотариат соҳасида меҳнат қилаётган ҳар томонлама соғлом ва баркамол, билимли ва серғайрат фарзандларни тарбиялаб, вояга етказган ота-оналарга Нотариал палата раҳбариятининг ташаккурномалари тақдим этилмоқда.
Навоий вилоятида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар - Шаҳло Давлатованинг онаси Ўғилой Жонпўлатовага ҳамда Шуҳрат Маҳамовнинг онаси Мусаллам Раҳматуллаевага ташаккурномалар етказилди.
Шунингдек, ташкил этилган "Сумалак сайли" тадбири нотариат тизими ходимларини бир манзилга жамлади.