Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Ёшлар келажагига масъулмиз


Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да ўтказилган давра суҳбати шундай номланди. Тадбир Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши, Навоий вилоят адлия бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, мудофаа ишлари бошқармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.

Давра суҳбатида ҳарбий хизматчилар ҳамда ўрта ва олий таълим муассасалари фаоллари иштирок этишди. Тадбирда сўз олганлар Ватанимизнинг муҳим суянч тоғи эканлиги, шу жиҳатдан олганда, уларнинг ҳам маънан, ҳам жисман баркамол бўлиши лозимлиги хусусида фикр юритишди. Қай соҳада бўлмасин, юрт тараққиётига ҳисса қўшишни мақсад қилган ёшлар сафи ортиши мамлакатимиз ривожида ўз аҳамиятига эгалиги гапирилди.

Баҳс мунозарани вилоят адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси А.Нурмаматов Республикамизда ёшларга оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, дастурлар, чора-тадбирлар тўғрисидаги мулоҳазалари билан давом эттирди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг қабул қилиниши ёшларга оид бўлган эътиборнинг янада ошганлигига эътиборни қаратди.