Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Кўрик танловнинг вилоят босқичи


Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да "Камалак" билимдонлари" республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда ёш авлодни соғлом вояга етказиш, иқтидори ва қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш, уларнинг қалбида эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғусини шакллантириш каби мақсадларни ўзида жамлаган кўрик-танлов юқори савияда ўтказилди.

Натижаларга кўра, Зарафшон шаҳри жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Хатирчи тумани вакиллари иккинчи, нуроталиклар эса учинчи ўринга лойиқ топилди. Fолиб жамоа кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

Тадбир сўнггида барча жамоаларга "Соғлом авлод учун" ҳайрия жамғармаси совғалари тарқатилди.