Янгиликлар
11
МАРКАЗИЙ БАНКДА МУҲИМ САНАЛАРГА БАFИШЛАБ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги ҳамда 9 декабрь – “Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан Марказий банк Навоий вилояти бош бошқармасида семинар ташкил этилди.
Тадбирда вилоят Адлия бошқармаси Коррупцияга қарши ички назорат бўйича бош маслаҳатчиси Ширинбек Очилов ҳамда “Noila” ижтимоий кўмак, ҳуқуқий тарғибот ва мониторинг маркази раҳбари Мансур Ҳамидов иштирок этди ва мавзу юзасидан маъруза қилди.