Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

TARGIBOT


Президент Мурожаатномаси ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг такомиллаштирилган лойиҳаси юзасидан республика бўйлаб тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Шу жумладан, Учқудуқ туманида ҳам тарғибот тадбирлари қизғин паллага кирган.
“Ифтихор” МФЙ да  Президент Мурожаатномаси ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг такомиллаштирилган лойиҳаси тарғиботига бағишланган махсус учрашув бўлиб ўтди.
Унда туман “Маънавият ва маърифат” бўлинмаси туман раҳбари Ж.Булекбаева, туман адлия бўлими бошлиғи У.Тўраев  халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари  А.Ҳамидов, У.Худойқулов, М.Камоловалар иштирок этди.
Таъкидланганидек,  Мурожаатнома нафақат Парламентимиз аъзоларига, 7000 дан ортиқ маҳаллий кенгаш депутатларига, ҳар уч ҳокимият вакилларига, жамоатчилик ташкилотларига, бугун Ўзбекистонда кечаётган туб ислоҳотларга хайрихоҳлик билан қараётган жаҳон ҳамжамиятига бўлди десак ҳеч бир муболаға бўлмайди.
Мурожаатномада илгари сурилган ҳар бир таклиф молиявий жиҳатдан таъминлангани билан аҳамиятли. Янги Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида ижро ҳокимияти учун жамоат ташкилотлари жиддий ва тенг ҳуқуқли, шу билан бирга ҳурматга лойиқ ҳамкор сифатида намоён бўлади.
Натижада, давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан қонун ҳужжатларининг тўлиқ ва мукаммал бажарилиши механизми такомиллашиб, жамоатчиликни янги ташаббуслар ва таклифларга ундайди.