Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

10 кун давомида Президент Мурожаатномаси юзасидан республика бўйлаб тарғибот тадбирлари бўлиб ўтади.


Шу жумладан, Учқудуқ туманида ҳам тарғибот тадбирлари қизғин паллага кирган.

“Дўстлик” МФЙ да  Президент Мурожаатномаси тарғиботига бағишланган махсус учрашув бўлиб ўтмоқда.

Унда туман ҳокими ўринбосари Н.Муратов, туман адлия бўлими бошлиғи У.Тўраев, “Маънавият ва маърифат” бўлинмаси туман раҳбари Ж.Булекбаева,  туман “Нуроний” жамғармаси раиси И.Рахимов туман “Маҳала уюшмаси”  бўлими бошлиғи А.Ҳамидов ҳамда  халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари М.Камолова, Г.Аллановалар иштирок этмоқда.

Таъкидланганидек,  Мурожаатнома нафақат Парламентимиз аъзоларига, 7000 дан ортиқ маҳаллий кенгаш депутатларига, ҳар уч ҳокимият вакилларига, жамоатчилик ташкилотларига, бугун Ўзбекистонда кечаётган туб ислоҳотларга хайрихоҳлик билан қараётган жаҳон ҳамжамиятига бўлди десак ҳеч бир муболаға бўлмайди.