Янгиликлар
19
10 кун давомида Президент Мурожаатномаси юзасидан республика бўйлаб тарғибот тадбирлари бўлиб ўтади.
10 кун давомида Президент Мурожаатномаси юзасидан республика бўйлаб тарғибот тадбирлари бўлиб ўтади.
Шу жумладан, Учқудуқ туманида ҳам тарғибот тадбирларига расман старт берилди.
“Шалхар” ОФЙ да Президент Мурожаатномаси тарғиботига бағишланган махсус учрашув бўлиб ўтмоқда.
Унда туман ҳокими ўринбосари Н.Муратов, туман адлия бўлими бошлиғи У.Тўраев, “Маънавият ва маърифат” бўлинмаси туман раҳбари Ж.Булекбаева, туман “Маҳала уюшмаси” бўлими бошлиғи А.Ҳамидов ҳамда халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари М.Камолова, У.Салимовлар иштирок этмоқда.
Таъкидланганидек, Мурожаатнома нафақат Парламентимиз аъзоларига, 7000 дан ортиқ маҳаллий кенгаш депутатларига, ҳар уч ҳокимият вакилларига, жамоатчилик ташкилотларига, бугун Ўзбекистонда кечаётган туб ислоҳотларга хайрихоҳлик билан қараётган жаҳон ҳамжамиятига бўлди десак ҳеч бир муболаға бўлмайди.
Мурожаатномада илгари сурилган ҳар бир таклиф молиявий жиҳатдан таъминлангани билан аҳамиятли. Янги Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида ижро ҳокимияти учун жамоат ташкилотлари жиддий ва тенг ҳуқуқли, шу билан бирга ҳурматга лойиқ ҳамкор сифатида намоён бўлади.
Натижада, давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан қонун ҳужжатларининг тўлиқ ва мукаммал бажарилиши механизми такомиллашиб, жамоатчиликни янги ташаббуслар ва таклифларга ундайди.