Янгиликлар
10
ЖАРАЁН
Бугун, тумандаги ёшлар марказида 1 февралдан 1 мартгача давом этаётган “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш ойлиги” доирасида туман ИИБ бошлиғи Анвар Раджапов ҳамда туман ҳокими ўринбосари Нурладин Муратов иштирокида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда фаол ёшлар, пробация ва профилактик назоратда турган, оғир тоифага кирувчи ҳамда ишсизлик муаммосига дуч келган ёшлар қатнашди. Улар ўз муаммолари, таклиф ва ташаббусларини билдиришди.
Шунингдек, туман адлия бўлими бошлиғи Улуғбек Тўраев ва туман ИИБ масъуллари томонидан ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш унинг оғир оқибатлари ҳақида маълумотлар тақдим этилди ва ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш масалалари кенг муҳокама қилинди.