Янгиликлар
11
ХОТИН-ҚИЗЛАР ЖИНОЯТЧИЛИГИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ПРОФЛАКТИК СУҲБАТ ЎТКАЗИЛДИ!
Навбаҳор тумани Кескантерак МФЙ ҳудудида жойлашган Маданият уйида "Хотин-қизлар жиноятчилигини олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси" куни муносабати билан хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, низоли оилалардаги хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва амалий ёрдам бериш мақсадида Навбаҳор туман ҳокими ўринбосари Г.Эргашева, туман ИИБ ЖХХ ХПБ ХКМБ катта инспектори капитан Ю.Гаффарова, туман адлия бўлими бошлиғи А. Асадов, отинойилар, кўчабошилар ва маҳалла ходимлари иштирокида профилактик суҳбат ўтказилди.
Профлактик суҳбат давомида хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар, жиноятчилик ва шу каби салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида тавсиялар берилди.
Навбаҳор тумани ҳудудида хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик чора-тадбирлар бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.