Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Навбаҳорда ҳамширалар учун ҳуқуқий-тарғибот учрашуви


Навбаҳор туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 мартдаги ПФ-33-сонли Фармони ижросини таъминлаш,  мақсадида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Навбаҳор тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар ҳамширалари фаол иштирок этдилар. Унда туман ҳокими ўринбосари–оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г. Эргашева ҳамда адлия соҳаси ходимлари иштирок этиб, Фармоннинг асосий йўналишлари, мақсад ва вазифалари ҳақида атрофлича маълумот бердилар.

Тадбир давомида Фармонда белгилаб берилган устувор вазифалар, хусусан,хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир жараёнида очиқ мулоқот ташкил этилиб,  берилган саволларга  батафсил  жавоблар қайтарилди.

Тадбир якунида иштирокчилар мазкур Фармоннинг мазмун-моҳиятини ўз фаолиятида кенг қўллаш, аҳоли ўртасида тарғибот қилиш борасида келишиб олдилар.