Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш — устувор вазифа


????Навбаҳор тумани ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г. Эргашева ҳамда адлия ходимлари масъуллари томонидан Навбаҳор тумани “Болалар фтизиатрия сихатгоҳи”да Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 мартдаги ПФ-33-сонли Фармони мазмун-моҳияти юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди.

✅Тадбир давомида мазкур Фармон орқали аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш борасида белгиланган устувор вазифалар ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.

????Шунингдек, иштирокчиларга ҳуқуқий билимларини ошириш, ўз ҳуқуқларини билиш ва ҳимоя қилиш муҳимлиги таъкидланди. Тадбир савол-жавобларга бой тарзда ташкил этилди.

????Бундай тарғибот ишлари аҳоли, айниқса хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтиришга хизмат қилмоқда.