Янгиликлар
28
ОИЛА — МУҚАДДАС ДАРГОҲ!
✅“Оилавий ажримларни олдини олиш ва низоли оилалар билан ишлаш” дастури доирасида туманда амалий ишлар изчил давом этмоқда.
✔️Туман ИИБ бошлиғи А.Раджапов, туман ҳокими ўринбосари Н.Нажмиддинова, туман Адлия бўлими бошлиғи У.Тўраев, туман бош имом хатиби А.Турдиев, туман бош отинойиси О.Тўраева ҳамда Нуронийлар жамғармаси раҳбари И.Рахимовлар иштирокида нотинч, муаммоли ва ажрим ёқасига келиб қолган оилалар муаммолари ўрганилиб, уларни яраштириш ишлари ташкил этилди.
✅ Туман “Оила маскани”да Абай, Дўстлик, Навоий ва Айтим маҳаллаларидан 7 та оила муҳокама қилинди.
???? Натижада:
3 та оила яраштирилди, оилавий низолар бартараф этилди
4 та оилага ярашиш учун қўшимча муддат берилди