Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Адлия бошқармасида


Навоий вилоят адлия бошқармасининг Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Бошқарма бошлиғи вазифасини бажарувчи А.Рўзиев бошқарган мажлисда, 2014 йил 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар ва келгусида қилиниши лозим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, адлия бошқармаси томонидан ўтган 3 ой давомида соҳа фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг адлия бошқармасига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилган норматив тусдаги 66 та қарор лойиҳалари белгиланган тартибда кўриб чиқилиб тегишли хулосалар берилди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хорижий инвестиция ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда шартномавий ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида бошқарма томонидан ҳисобот даврида жами 63 та ўрганишлар ўтказилиб, 9 432 дан ошиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш мақсадида бошқарма томонидан жами 70 та тақдимнома ва 216 та огоҳномалар, судларга жами 1,4 млрд. сўмдан ортиқ 296 та даъво аризалари киритилди.

Таъсир чоралари натижасида 100 нафар айбдор шахслар интизомий жавобгарликка (шундан 3 нафари лавозимидан озод қилинган), 19 нафари маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди.

Қонунга хилоф қабул қилинган 46 та ҳужжатнинг бекор қилиниши таъминланиб, тадбиркор, фермер ва фуқароларга 3,7 млрддан ортиқ сўмлик маблағ қайтарилди.

Бошқарма томонидан амалдаги норматив-ҳуқуқий хужжатларни такомиллаштириш мақсадида уларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Адлия вазирлигига 28 та таклифлар киритилди.

Шунингдек, мажлисда амалга оширилган ишлар билан бирга айрим нотариал идора ва ФҲДЁ бўлимлари томонидан фаолиятда йўл қўйилган камчиликлар кескин танқид қилинди ҳамда нотариуслар ҳамда мудир(а)ларнинг бу борадаги ахборотлари эшитилди.

Қонун ижодкорлиги, ижро интизоми бўйича масъулият ва шахсий ташаббускорликни ошириш, шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни янада кенгайтириш, тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни кучайтириш ва қонунийликни таъминлашда масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Ҳайъат мажлисида Ўзбекисон Республикаси Адлия вазирлигининг 
2014 йил 1-чораги давомида адлия органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилган ишларга бағишлаб ўтказилган мажлисидаги қарордан келиб чиққан ҳолда бошқарма ва унинг тизими олдида турган муҳим устувор вазифаларни амалга оширишга қаратилган аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Ҳайъат мажлисида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.