Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Электрон нашрларга чегирма


Қонун ҳужжатларига илмий-амалий шарҳлар ҳамда қўлланмалар эндиликда бир нуқта – sharh.lex.uz (https://sharh.lex.uz/) платформасида жамланди.

????"Aдолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази қонун ҳужжатларининг илмий-амалий шарҳига электрон обуна бўлиш учун чегирма эълон қилди.
Платформа орқали Сиз қуйидаги нашрларга электрон обуна бўлишингиз мумкин:

— Меҳнат кодексига илмий-амалий шарҳ;
— Оила кодексига илмий-амалий шарҳ;
— Иқтисодий процессуал кодексига илмий-амалий шарҳ;
— «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонунга илмий-амалий шарҳ;
— «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунга илмий-амалий шарҳ;
— «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга илмий-амалий шарҳ;
— «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Қонунга илмий-амалий шарҳ.

Обуна бўлиш орқали Сиз илмий-амалий шарҳларни аудио тинглаш, қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти билан содда, халқчил тилда танишиш, қонун ҳужжатларини амалиётда қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида билим ва тажрибага эга бўласиз.

Илмий-амалий шарҳлар қонун ҳужжатларининг нормаларини тўғри тушунишга ёрдам беради.

Бундан ташқари, платформа орқали турли соҳаларга оид бўлган қўлланмалар билан бепул танишинг.
❗️Эслатма: Чегирма муддати 2026 йил 9 декабрга қадар амал қилади.

✍️Қонун ҳужжатлари илмий-амалий шарҳларига имтиёзли чегирмада обуна бўлишни унутманг.