Янгиликлар
Ёшлар бандлиги
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан Навоий информатика ва электрон саноат касб-ҳунар коллежида ўрта махсус касб-ҳунар-таълими битирувчилари учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.
Унда "Навоий" ИЭС, "Қизилқумцемент", "Навоийазот" ОАЖлари, "Ўзтелеком" АК вилоят филиали, Навоий радио-телевидение узатиш маркази, "Telekom innovаtion" ҚК каби 30 дан ортиқ корхона ва ташкилот бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Ярмаркада Навоий шаҳри ҳудудида жойлашган коллежларнинг 769 нафар битирувчиси қатнашиб, кўплаб шартномалар имзоланди. Биргина Навоий информатика ва электрон саноат касб-ҳунар коллежининг 35 нафар ўқувчиси иш билан таъминланди.
Таълим муассасасида коллеж битирувчилари бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йил давомида бир неча бор ана шундай тадбирларни ташкиллаштириш кўзда тутилган.