Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

“Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғриси”даги ПФ-4434-сонли Президент фармонининг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар


n1.jpg

Вилоят адлия бошқармасида жорий йилнинг 28 май куни Президентимиз томонидан 2012 йил 10 апрель куни қабул қилинган “Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғриси”даги ПФ-4434-сонли фармонининг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Семинарда ушбу фармонда берилган қўшимча кафолатлар ҳамда имтиёзлар тўғрисида қисқача тўхталиб ўтилди.

Яъни, Фармонда, хорижий инвесторнинг пул шаклидаги улуши

5 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган янгидан ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 10 йил мобайнида солиқ қонунчилигида ўзгаришлар юз берган ҳолларда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи (товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилиш айланмаси), мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови, шунингдек, Республика йўл жамғармасига ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашнинг мазкур корхоналар давлат рўйхатидан ўтиш санасида амал қилган меъёрлари ва қоидаларини қўллашга ҳақли эканлиги,

3. Шунингдек, қиймати 50 миллион АҚШ долларидан ошадиган ва хорижий инвесторнинг улуши камида 50 фоиз бўлган инвестиция лойиҳалари доирасида, ишлаб чиқариш майдонидан ташқаридаги зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш бюджет маблағлари ҳамда бошқа ички молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга оширилиши

4. Президентимизнинг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 11 апрелдаги ПФ–3594-сон Фармони билан белгиланган солиқ имтиёзлари 2012 йилнинг II чорагидан бошлаб:

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти истисно этилган ҳолда, республиканинг барча минтақаларида жойлаштириладиган хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга татбиқ этилиши белгиланди.

Шу билан бир қаторда, ушбу Фармонда вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идораларга бир қатор вазифалар юклади.

Жумладан:

5. Вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари, тижорат банклари томонидан хорижий инвесторлар ҳамда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг фаолияти билан боғлиқ қўшимча талаблар ва чекловлар ўрнатилиши қатъиян тақиқланиши ва бу ҳол қонунга хилоф деб ҳисобланишлиги назарда тутилди.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқ ва кафолатларини ҳимоя қилиш бўйича амалдаги қонун ҳужжатларига барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари сўзсиз риоя этишлари устидан қаттиқ назорат ўрнатилиши ҳамда қонунчилик бузилишининг олдини олиш ва айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича таъсирчан чоралар қўллаш вазифаси юклатилди.


n2.jpg6. Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер (танлов) савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссиясига хорижий инвесторларнинг буюртманомалари бўйича хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни барпо этиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг балансида бўлган паст ликвидли объектларни аниқ инвестиция мажбурияти остида инвестор билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан танлов ўтказмасдан «ноль» харид қиймати бўйича сотиш ҳуқуқи берилди.

7. Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг буюртманомалари бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда қатнашаётган хорижий компанияларнинг мансабдор шахслари ва мутахассисларига 12 ой муддат билан кириш визалари ҳамда кўп марталик визалар расмийлаштирилишини таъминлаш вазафалари юклатилаяпди.