Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Навоий вилоят адлия бошқармасида ўтказилган “Эрта ва қариндошлик никоҳларининг олдини олиш, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш” мавзусидаги тадбир


n5.jpg

Навоий вилоят адлия бошқармасида жорий йилнинг 18 июнь куни Навоий вилоят аҳоли репродуктив саломатлик маркази раҳбари М.Наджимов, Навоий вилоят бош имом хатиби Т.Рўзиев, туман (шаҳар) имом хатиблари ва туман (шаҳар) ФХДЁ органлари мудиралари иштирокида “Эрта ва қариндошлик никоҳларининг олдини олиш, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинар йиғилишини вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ў.Турсунов кириш сўзи билан очиб, эрта ва қариндошлик никоҳларининг олдини олиш, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича муҳим ишлар қилинаётганглиги ва эрта никоҳнинг салбий томонлари тўғрисида гапириб ўтди ва сўзни Навоий вилоят аҳоли репродуктив саломатлик маркази раҳбари М.Наджимовга берди.

М.Наджимов сўзга чиқиб эрта ва қариндошлик никоҳларининг олдини олиш, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича вилоятда амалга оширилаётган ва амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тўлиқ ва батафсил тўхталиб ўтди.

Жумладан, тиббиёт соҳаси мутахассислари бугунги кунда эрта никоҳ ҳамда яқин қариндош уруғлар ўртасида тузилган никоҳларнинг оқибатида дунёга ногирон ва ирсий касалликларга чалинган болалар туғилаётганликларини доимий равишда таъкидлаб ўтаётганларига қарамасдан, айрим туманларда фуқаролар ўртасида эрта ва қариндошлик никоҳи учраётганлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, жисмонан тўлиқ шаклланмаган қиз болани ҳомиладор бўлиши бўлажак фарзанд учун хавфли эканлиги, яъни тўлиқ ривожланмаган бачадонда (эмбрион) бола соғлом ва тўлиқ ривожланиши мумкин эмас эканлиги, болани туғиш жараёнида жисмонан заиф бўлган онанинг психикасига (руҳига) ҳам салбий таъсир қилиши ва келгусида нохуш оқибатларга олиб келиши, яъни нафақат болани ҳаттоки она соғлиғига ҳам эрта фарзанд кўриш салбий таъсир қилиши аниқлиги, амалиётда эрта никоҳ қурган қизлар ўз ҳомилаларини жуда кам ҳолатларда 9 ойгача етказа олишлари ҳақида қатъий таъкидлади.

n6.jpgБундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмаслиги белгиланган бўлсада, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳлар ҳанузгача яширин ҳолда ноқонуний равишда қайд этилиши ҳолатлари учраётганлиги, эр ва хотиннинг қариндош эканлигининг салбий оқибатлари фақат ногирон фарзанд туғилганидан сўнггина англаниши ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Маърузачи ўз маърузасининг охирида агар жамиятда никоҳ тузишга монелик қиладиган эрта никоҳ ҳамда яқин қариндош уруғлар ўртасида (асосан шаърий) тузилган никоҳлар каби ҳолатларга риоя қилиниб, оила қурилса, у мустаҳкам бўлиши, бу эса ўз навбатида келажак авлод баркамоллигини, қолаверса, ҳалқимизнинг келажагини соғломлаштиришни таъминлашда муҳим омиллардан бири бўлишини таъкидлади.

Вилоят бош имом хатиби Т.Рўзиев, Кармана туман ФҲДЁ бўлими мудираси С.Жуманова, Навоий шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси М.Қўлдошеваларнинг фикр ва мулоҳазалари эшитилди.

Вилоятда эрта ҳамда қариндош уруғлар ўртасида никоҳ тузиш, шаърий никоҳ ўқилишининг баъзи бир масалалари бўйича саволларга жавоб олинди.