Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Тадбиркорлар қўллаб-қувватланмоқда


Навоий шаҳрида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда бундай субъектлар фаолиятига ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Вилоят прокуратураси, адлия, божхона, давлат солиқ бошқармалари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда мамлакатимизда Юртбошимиз раҳнамолигида тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратилаётгани, бу жараёнда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбарининг кейинги йилларда қабул қилинган “Тадбиркорлик субъектларини текширишларни янада қисқартириш ва улар фаолиятини назорат қилишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”, “Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир.

Вилоятда маҳаллий ҳокимликлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ҳамкорлигида ўтказилаётган бундай учрашувлар тадбиркорларнинг ҳуқуқий билимларини янада бойитиш ҳамда уларни бизнес юритишнинг муҳим жиҳатларига тааллуқли маълумотлар билан таништиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунингдек, тадбиркорлар билан ўтказилаётган очиқ мулоқотлар юзага келиши мумкин бўлган кўплаб тушунмовчиликларнинг олдини олиш имконини бермоқда.

– Мазкур тадбирда фаолиятимизга доир зарур маслаҳатлар берилгани бизга катта кўмак бўлди, – дейди “Қизилқум саховати” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Б.Муҳаммадиев. – Бу ерда олган билим ва тавсиялар фаолиятимизни янада жадал ривожлантиришда қўл келади.