Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Республика кўрик-танловининг якуний босқичи


Ушбу кў­рик-танлов илғор иш тажриба­сига эга бўлган маслаҳатчи­ларнинг тажрибаларини омма­лаш­тиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Бу­нинг натижаси ўлароқ, юрти­мизда ибратли, маърифатли оилалар сони йил сайин ор­тиб бормоқда.

Бу галги кўрик-танловнинг ав­валгиларидан фарқи шун­да­ки, жорий йилда Прези­ден­ти­миз Ислом Каримовнинг "Ўзбекис­тон Хотин-қизлар қўмитаси фао­лиятини қўллаб-қувватлаш бо­ра­сидаги қў­шим­ча чора-тад­бир­лар тўғриси­да"­ги Фар­мони қабул қилин­ганига 10 йил тўлди.

Шу муно­сабат билан ҳар бир ту­мандан, шаҳардан бир на­фар­дан 2004 йилдан буён самарали фао­лият юритиб келаётган диний маърифат ва маънавий-ахло­қий тарбия маса­лалари бў­йича масла­ҳат­чиси "Маҳалла" хай­рия жамоат фон­ди респуб­лика бошқару­вининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совға­лари би­лан тақдирланаяпти.

Фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари фао­лиятида билим, тажриба ва ма­ҳоратнинг уйғунлашуви на­ти­жасида маҳаллаларда ижти­моий-маънавий муҳит барқа­рорлиги таъминланиб, фуқа­роларнинг тиббий маданияти юксалмоқда, аҳолининг репро­дуктив саломатлиги мустаҳ­кам­ланиб, ёшларимизни мил­лий қадриятларга ҳурмат ру­ҳида тар­биялашга эриши­лаяпти.

Фуқаролар йиғинларидаги жамоатчилик тузилмалари ҳамда диний маърифат ва маъ­навий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича мас­ла­ҳатчилари фаолиятига оид тасдиқланган меъёрий ҳуж­жатларнинг амалиётга тат­биқ этилиши маҳаллалар иши­га кенг жамоат­чи­ликни жалб этишга катта туртки бер­моқда.

Бугун маслаҳатчи лаво­зи­мида етарлича ҳаёт тажри­ба­сига эга бўлган, аҳоли, ав­­вало ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қа­рор топтириш, миллий-ди­ний анъаналар ҳамда урф-одатларни ривожлантириш маса­лаларида ижобий таъ­сир ўт­каза оладиган жами 8545 нафар маслаҳатчи са­марали фаолият кўр­сат­моқ­да. Ўтган давр мо­байнида ушбу тузилма ва­киллари оила­ларда маъ­­навий муҳит бар­қа­рорлиги, миллат­лар­аро дўстлик ва ҳамжиҳат­лик­ни мустаҳкамлаш, ёш­лар­ни ва­танпарварлик, миллий анъ­ана ва урф-одатларга садоқат руҳида тарбиялаш борасида кўп­лаб хайрли иш­ларни амалга оширди.

Маълумки, давлатимиз раҳ­бари Ислом Каримов Ўз­бекистон Республикаси Конс­­­титуцияси қабул қи­лин­ганининг 21 йиллигига ба­ғишланган тантанали маро­симдаги маърузасида соғ­лом бола тарбиясида ма­ҳал­ла ва ижтимоий тузил­ма­ларнинг тутган ўрни ҳамда таъ­сирини алоҳида эътироф эт­ганди. Жумладан, маҳалла раислари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича масла­ҳат­­чилар, маҳалла посбон­ла­рининг жамиятимиз ҳаё­тида тинчлик ва осо­йиш­та­лик, ўзаро ҳурмат ва ҳам­жиҳатлик, ҳушёрлик ва огоҳ­лик муҳитини мустаҳ­кам­лашдаги масъулияти янада ортиши зарурлигига ўз эъти­­­­борини қаратди. Ай­ниқса, Юртбошимиз "Қиз бо­лаларни тарбиялаш, улар­­­нинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгал­ла­шига ёрдам бериш, эрта ни­коҳларнинг, оилавий низо­лар­нинг олдини олиш, урф-одат ва маросимларни их­чам ва тартибли ўтказиш каби вазифаларни ҳал қи­лиш­да биз кўпни кўрган, таж­­­рибали маҳалла фаол­ла­рига таянамиз", дея таъкид­лагани тизим фаолларига билдирилган юксак ишонч ифо­даси бўлди.

Кези келганда айтиш жоиз­­ки, маслаҳатчилар то­мо­нидан амалга оши­ри­ла­ётган кенг қамровли иш­лар­ни ўрганиш ва уларнинг ил­ғор тажрибаларини омма­лаштириш мақсадида Ўз­бекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳар йили Фуқа­ро­лар йиғинларининг энг на­мунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия ма­салалари бўйича масла­ҳат­чиси кўрик-танлови ўтка­зиб келинмоқда.

Жорий йилнинг апрель ойи­да танловнинг туман, ша­ҳар босқичлари, май, июнь ойларида эса Қорақалпо­ғис­тон Республикаси, вилоят­лар ва Тошкент шаҳар бос­қич­лари ўтказилди.

Навоий шаҳридаги "Фар­ҳод" маданият саройида Қо­рақалпоғистон Респуб­лика­си, вилоятлар ва Тошкент шаҳ­ридан би­ринчи ўринга са­зовор бўлган 14 нафар мас­лаҳатчи ишти­ро­кида ўт­­ка­зилган кўрик-тан­ловнинг республика босқичи танта­на­ли ра­вишда очилди.

Танловнинг биринчи шар­тига кўра, диний маърифат ва маъ­на­вий-ахлоқий тарбия ма­салалари бўйича мас­ла­ҳат­­чиларнинг иш фао­­­лияти бў­йича ҳу­дудда амалга оши­ри­лаётган ишлари, эри­шил­ган ютуқлари, на­мунали иш таж­риба­ларига оид тақди­моти намойиш этилди. Тақ­ди­мот­ларда маслаҳат­чи­лар­нинг маҳалла­лар­да маъна­вий-маъ­ри­фий ишларни таш­кил этиш, оила турмуш му­но­са­батларини мустаҳ­кам­лаш, ёшларни, шу жум­ла­дан, қиз бо­лаларнинг за­монавий билим ва касб-ҳу­нарларни эгал­лашига кў­мак­лашиш, аҳо­лининг ҳуқу­қий мада­ния­ти ва савод­хон­ли­ги­ни оши­риш каби йўна­лиш­­лар бў­йича амалга оши­ри­ла­ётган чора-тадбирларга эътибор қаратилди.

Қизғин ўтган баҳсларда биринчи ўринга Бухоро ви­лояти, Қоракўл тумани, "Дўр­­мон" маҳалла фуқаро­лар йиғинининг диний маъ­рифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Саломат Ко­милова, иккинчи ўринга Тош­­кент вилояти, Пискент тумани, Ойбек номидаги ма­ҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маъна­вий-ахлоқий тарбия масала­лари бўйича маслаҳатчиси Ҳу­ринисо Аҳмедова, учинчи ўринга Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, "Ертепа" ҚФЙ вакили Латофат Чо­риева сазовор бўлди.

Танлов ва номинациялар бўйича ғолиблар Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фон­ди республика бошқа­ру­вининг диплом ва қиммат­баҳо совғалари, Навоий ви­лоят ҳокимлигининг эс­да­лик совғалари билан тақдир­ланди.