Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Қулай ишбилармонлик муҳити


Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган оқилона сиёсат, изчил ислоҳотлар — республикамизнинг юксак тараққиёти ва иқтисодиётининг жадал ўсишини таъминламоқда.

Бу борада мамлакатимизда қулай инвестиция иқ­ли­ми ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, иқтисодиётимизнинг таянчига айланган ушбу соҳани қўллаб-қувватлашга қаратилган қонун ҳужжатла­рининг қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этаётир. Бу ҳақда гап кетганда сўнгги йилларда тадбир­корлик фаолиятига оид 20 дан ортиқ қонун, 40 га яқин Президент ва ҳукумат қарорлари, 100 дан ортиқ идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилин­га­нини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувват­лаш янги иш ўринлари яратиш ва аҳолининг ишонч­ли даромад манбаи кафолати демакдир. Юқоридаги фикрлар яқинда вилоят ҳокимлиги ва телерадиокомпанияси ташаббуси билан "Ҳудудда ишбилармонлик муҳитини яхши­лаш" мавзусида бўлиб ўтган очиқ телемуло­қотда ҳам ўзи­нинг яққол ифодасини топди.

Дарҳақиқат, ушбу очиқ телемулоқотда вилоят ҳокими Э. Турдимов тадбиркор­лар олдида чиқиш қилиб, мамлакат иқтисодий ҳаётидаги вилоятимизнинг ўрни, ҳудудда бизнесни йўлга қўйиш учун барча шароитлар мавжудлиги, юксалиш жараёнларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари­нинг ҳиссаси, саноатни модернизация­лаш, замонавий корхоналар барпо этиш, банк-кредит масаласи, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бора­си­да олиб борилаётган ишлар, қўлга киритилаётган ютуқлар, шунинг­дек, тадбиркорлик фаолиятида юзага кела­ётган айрим муаммолар, сунъий ва бюрократик тўсиқлар ва уларни барта­раф этиш омиллари хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Телемулоқот давомида тадбиркор­лардан келиб тушган саволларга вилоят ҳокими ва тегишли ташкилотлар раҳ­барлари томонидан батафсил жавоб ва зарурий тавсиялар берилди ҳамда мурожаатлар ижроси назоратга олинди.