Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
05.01.2021

Навоий вилоят адлия бошқармаси тизимидаги мавжуд бўш иш ўринлари

Навоий вилоят адлия бошқармаси тизимидаги мавжуд бўш иш ўринлари бўйича 1-сонли

ЭЪЛОН

05.01.2021 й.

Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

НАВОИЙ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ

1.

Бошқарма кассири

2 300 000

Олий ёки ўрта-махсус,

иқтисодчи ёки бухгалтер

Қўйидагилар кассирнинг вазифалари ҳисобланади:

адлия бошқармасининг банкидан очилган барча ҳисоб рақамларидан
кунма-кун тушадиган тушум ва чиқим бўйича випискаларни ҳар кун олиб келиб тегишли Молия-иқтисод бўлими ходимларига тақдим этиш;

банкдаги барча ҳисобрақамлар бўйича ҳар куни ўтказиладиган тўлов топшириқномаларини ёзиб, вақтида ўтказиб келиш ва марказлашган бухгалтерияда тўлов топшириқноларини қайд қилиш китобига киритиб бориш;

барча ҳисоб рақамлар бўйича касса китобини очиб, варақни рақамлаб муҳрлаб тикиб имзолаб банкдан чек дафтарчаси билан олинган пулларни кирим қилиб ва ведомостларда чиққан пулларни ходимларга имзолатиб тарқатиб хазина китобига тушириб ойма-ой ҳисобот қилиб ёпиб барча иловалари билан бош бухгалтерга тақдим этиш;

кассага тегишли бўлган китобларни ўз вақтида очиб юргизиб бориш хазина ҳисоботларини тузиб ойма-ой проводка №1 ни ёпиб бориш;

касса қоидаларига риоя қилиб ўз вақтида банкдан олиб келинган пулларни кўзланган мақсадда тарқатиб бориш ва кассадан берилган хизмат сафарига кетишдан олдин аванс (подотчёт)ни кассадан ўтган суммаларини 160-китобига тушириб ой якунида бош бухгалтерга тақдим этиш;

Адлия вазирлиги раҳбарияти ва бошқарма бошлиғи кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

 

2.

Бошқарма иш юритувчиси

2 000 000

Олий ёки ўрта-махсус юридик

Қуйидагилар Навоий вилоят адлия бошқармаси иш юритувчисининг вазифалари ҳисобланади:

адлия бошқармасига келиб тушган ҳужжатларни “ҳужжатларнинг электрон дастурига” киритади;

Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлимига келиб тушган ҳужжатларнинг тўлиқлигини, конвертларнинг очилган-очилмаганлигини текширади. Агар ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса, икки нусхада далолатнома тузиб, бир нусхасини йиғмажилдга тикиб ва бир нусхасини муаллифга юборади;

келиб тушган ҳужжатларни шу куннинг ўзида электрон дастурга киритиб, раҳбарга таништириш ва масъул ижрочиларни белгилаш учун беради;

раҳбарнинг имзоси ва резолюцияси қўйилган ҳужжатлар ижрочиларга имзо қўйдирилган ҳолда топширади;

жўнатиладиган ҳужжатларни соат 15:00 гача қабул қилади ва электрон дастурга киритган ҳолда эртаси кундан кечикирмасдан почта орқали ёки бошқа воситалар орқали жўнатади;

адлия бошқармаси иш юритувида тугаган ҳужжатларни архивга қабул қилишда ва идоравий архиви ишларига кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Президент Девони ва Вазирлар Махкамасидан ижрога келган хужжатларни алоҳида назоратга олади;

бошқармадан кетаётган ички ҳужжатларга махсус рақам берилишини тартибга солади ва махсус рақам билан рўйхатга олинган ҳужжатнинг бир нусхасини тегишли бўлим томонидан Ташкилий-назорат ва таҳлил бўлимига топширилишини таъминлайди;

бошқарма ходимларининг ариза ва билдиргиларини рўйхатга олиш, резолюция лойиҳаси тайёрлаб раҳбариятга такдим қилишни амалга оширади;

бошқарма раҳбариятининг кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

 

НАВОИЙ ВИЛОЯТ ТУМАН (ШАҲАР) АДЛИЯ БЎЛИМЛАРИ

 

 

 

2.

Хатирчи туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси

4 200 000

(бундан ташқари мартаба даражаси ҳамда кўп йиллик иш стажлари учун тўловлар)

Олий, ҳуқуқшунос,

Адлия бўлими етакчи маслаҳатчисининг асосий вазифалари этиб куйидагилар белгиланади:

бўлим фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришиш бўйича амалий чора-тадбирларни сўзсиз ижросини таъминлашда қатнашиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги
ПҚ-2881-сон қарори ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши чора-тадбирларини кўриш;

Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарлари, Бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосарлари ҳамда Бўлим бошлиғининг буйруқлари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилишда қатнашиш;

бўлим фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, бўлимнинг ҳар чораклик иш режаларини бажарилишини таъминлаш;

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ бўлимда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этишда қатнашиш;

ўз фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда шахсий ҳисоботини тақдим этиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;

ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштиришни таъминлаш;

қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика – вилоят – туман – маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлашда иштирок этиш;

бўлим томонидан киритилган тақдимномаларни ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминланишини назорат қилади, бу соҳада амалга оширилган ишларни ҳар чорак якунлари бўйича таҳлил қилиб, умумлаштириб боради ва раҳбариятга тегишли таклифлар киритади;

бўлимга тегишли барча ҳужжатларни белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда сифатли ва муддатида кўриб чиқилишини таъминлайди;

Адлия вазирлиги раҳбарияти, бошқарма бошлиғи ва бўлим бошлиғи кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

 

НАВОИЙ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИДОРАВИЙ НОТАРИАЛ АРХИВ

3.

Навоий вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги идоравий нотариал архив мудири

3 000 000

Олий, ҳуқуқшунос, (мутахассислик бўйича камида
2 йил иш стажи)

 

Қуйидагилар идоравий нотариал архив мудирининг асосий вазифалари ҳисобланади:

нотариал архивда архив ишини ташкил этади ва бошқаради;

давлат нотариал идораларининг архив ҳужжатларини қабул қилади, рўйхатга олади, сақлайди ва улардан фойдаланишни таъминлайди;

давлат нотариал идоралари томонидан нотариал архивга ҳужжатлар тайёрлаш ва топшириш тартибини белгилаб беради ҳамда ҳужжатларнинг ўз вақтида архивга топширилишини назорат қилади;

Вилоят Давлат архивига ҳужжатларни илмий ва амалий қийматини экспертизадан ўтказиш ва доимий сақлаш учун тақдим этади;

давлат архивига топшириладиган ҳужжатларнинг рўйхатини тузади, сақлаш муддати ўтиб кетган ҳужжатларни йўқ қилиш тўғрисида далолатнома тузади ва белгиланган муддатларда Тошкент шаҳар Давлат архивига тегишли тартибда топширади;

бошқарма бошлиғи топшириғига кўра, йиғилиш ва анжуманларда қатнашади;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 12.12.2010 йилдаги “Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги нотариал архивлар штат бирликлари сони ва юридик ва жисмоний шахсларга маълумотномалар ва архив ҳужжатлари нусхалари, шунингдек, нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатлари ва реестрлардан кўчирмалар берилганлиги учун улар томонидан ундириладиган ҳақ миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 20-сонли буйруғида белгиланган тартибда архивлар томонидан ундириладиган ҳақ миқдорлари ундирилишини таъминлайди;

архив маълумотномаларини берганлик учун ундириладиган ҳақ миқдорлари асосида ҳисоботлар тузилиши ва адлия бошқармасига вақтида топширилишини таъминлайди ;

нотариал архивда иш юритиш ҳужжатлари ва материалларининг бут сақланишини таъминлайди ҳамда белгиланган тартибда ўз нотариал архивини юритиши шарт;

архив маълумотномаларини берганлик учун ундириладиган тўловлар белгиланган тартибда фақат тегишли банк муассасалари орқали амалга оширишини таъминлайди;

нотариал архив ходимлари томонидан “Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг касб этикаси Қоидалари”да белгиланган касбий бурчлари ва адлия органлари ходимларига қўйиладиган талабларга, шунингдек, “Ички меҳнат тартиби қоидалари”га қатъий риоя қилинишини таъминлайди;

турли идоралар томонидан нотариал идорада мавжуд ҳужжатлар сўралганда адлия бошқармаси раҳбариятини хабардор қилган ҳолда беради;

нотариал архивга тегишли бўлган мебель ва компьютер техник жиҳозлари яроқлилиги борасида шахсан жавобгар ҳисобланади;

хавфсизлик ва техник қоидаларини назорат қилиб фавқулодда ҳолатлар содир этилиши олдини олиш чораларини кўради. Бинода ходимларни эвакуация қилиш схемасини тузиб, фавқулотда ҳолатлар бўйича масъул шахс ҳисобланади;

нотариал идора ходимларининг ишда бўлмаган вақтларида унинг сабабларини кўрсатган ҳолда бошқарма раҳбариятига билдиришнома киритади;

нотариал идора ходимларини хизмат зарурати туфайли ёки иш юритувида бўлган ҳужжатлар юзасидан суд-тергов органларига чақиртирилган бўлса, бир кунлик муддатда бошқарма раҳбариятига ахборот беради;

Адлия бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

 

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;

- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида);

- Меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;

- ходим таътилга чиққанда бир ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;

- ходимга оилавий шароитига кўра ижтимоий муҳофаза қилиш тарзидаги пул маблағи (энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида);

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида)

- санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;

- ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация тўлови.

 

Танлов ўтказиш тартиби куйидаги босқичлардан иборат бўлади:

- бўш иш ўрнига танлов ўтказилиши ҳақида эълон бериш;

- бўш иш ўрнига ҳужжат топширган номзодларни дастлабки ўрганиш;

- тест синови;

- номзод билан унинг назарий билимлари ва касбий лаёқатини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказиш;

- вазирлик номенклатурасига кирадиган лавозимлар бўйича номзодни марказий аппарат билан келишиш(суҳбат шаклида).

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2021 йил 20 январь кунига қадар танловда иштирок этиш тўғрисида ариза (лавозимни кўрсатган ҳолда); ўз шахсий варақаси (сўровнома ёки маълумотнома-объективка), диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно ва паспорт нусхасини navoiy@minjust.gov.uz электрон почтасига ёки Навоий вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.

Мурожаат учун телефон рақамлар: +99879-223-53-51; +99879-223-01-38.

Манзил (танлов ўтказиладиган жой): Навоий шаҳар, Матвиенко кўчаси 4-а-уй.

Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан navoi.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/nav_vacancy/jobs.php ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.

Қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:

- ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;

- белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

- адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар,
опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;

- ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;

- судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;

- қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.

 

Агар!

         Бўш иш ўринларига ишга кириш юзасидан ўтказиладиган танлов жараёнларида бирон-бир шахс томонидан ноқонуний
хатти-ҳаракатлар содир этилаётганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда зудлик билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефони ва телеграм ижтимоий тармоғидаги @antikorbot телеграм каналигаорқали мурожаат қилишингиз мумкин.


Рўйҳатга қайтиш