Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
25.02.2021

Бўш иш ўринлари бўйича

Навоий вилоят адлия бошқармаси тизимидаги мавжуд бўш иш ўринлари бўйича 2-сонли

ЭЪЛОН

25.02.2021 й.

Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

НАВОИЙ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ

1.

Бошқарманинг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси

4 200 000

Олий, ҳуқуқшунос, (мутахассислик бўйича камида
1 йил иш стажи)

Қуйидагилар етакчи маслаҳатчининг вазифалари ҳисобланади:

ҳуқуқий тарғибот аҳволини таҳлил қилади, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга, қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий билимларни аҳоли ўртасида тарғиб қилинишини ташкил этади;

жамиятни ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича дастурлар ва тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

қонун ҳужжатларини тарқатиш ва ҳуқуқий тарғибот аҳволини таҳлил қилади, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашида ҳар йили тегишлича Навоий вилоят адлия бошқармасининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг аҳволи тўғрисидаги ахборотнинг тайёрланишини ташкил этишда иштирок этади.

бошқарма тизимига кирувчи ҳамда бошқа идоралар билан ўзаро ҳамкорликда илмий-амалий конференциялар, ўқув машғулотлари, давра суҳбатлари, семинарлар ва учрашувларни ҳамда очиқ мулоқотларни ўтказишни ташкил этади;

давлат органлари ва ташкилотларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатиш бўйича фаолиятини самарали мувофиқлаштириш, услубий раҳбарлик қилиш ва назоратни амалга ошириш мақсадида ўрганишларда иштирок этади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат ҳисобига олади ва қонун ҳужжатларининг туркумлаштириш ишларини олиб боради;

Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг назорат нусхалари юритади;

Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари банкини (фондини) шакллантиришда иштирок этади ва бошқарма кутубхонаси фаолиятини юритади;

давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларига риоя қилиш устидан назоратни амалга оширади ва тегишли тақдимномалар киритади;

адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идораларни зарур қонунчилик материаллари билан таъминлаш чораларини кўради;

адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар учун ҳуқуқий ахборотни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилишнинг дастурий-техник воситалари ва технологиялари жорий этилишини ташкил этиш юзасидан таклиф киритади;

бўлим фаолиятига оид масалалар бўйича фуқаролар ва ташкилотлардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқади;

бўлим фаолиятининг йиллик режалари лойиҳаларини тайёрлаш ва раҳбариятга тасдиқлаш учун тақдим этишда иштирок этади;

бошқарма ва бўлим бошлиғининг топшириқ ва кўрсатмаларига кўра, мажлис, семинар, йиғилишлар ва муҳокамаларда қатнашади;

оммавий ахборот воситаларида чиқишларни амалга оширади;

ижро ва меҳнат интизомига қатъий риоя этади.

доимий равишда ўз мутахассислиги бўйича малакасини ошириб боради.

2.

Бошқарма бошлиғи котиби

2 500 000

Олий ёки ўрта-махсус ҳуқуқшунос

Қуйидагилар бошлиқ котибининг вазифалари ҳисобланади:

адлия бошқармаси бошлиғи ва бошқарма бошлиғи ўринбосарларининг қабулига келган фуқароларни раҳбарият рухсати билан қабулга киритади;

адлия бошқармаси қабулхонасида бошқарма ва унинг муассасалари ходимларини навбатчиликда туриши юзасидан китобни юритилишини таъминлайди;

адлия бошқармаси қабулхонасидаги ҳамда бошқарманинг ишонч телефонларига жавоб бериш ҳамда келиб тушадиган телефонограмма ва бошқа хабарларни қайд этиб раҳбариятга етказади;

doc.nv.uz электрон почтасига келиб тушадиган хатларни бошқарманинг Ташкилий назорат ва таҳлил ишлари бўлимига етказиб беради.

аммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилади;

бошқарма раҳбариятининг кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

 

НАВОИЙ ВИЛОЯТ ТУМАН (ШАҲАР) АДЛИЯ БЎЛИМЛАРИ

3.

Нурота туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси

4 200 000

Олий, ҳуқуқшунос

Адлия бўлими бош маслаҳатчисининг асосий вазифалари этиб куйидагилар белгиланади:

бўлим фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришиш бўйича амалий чора-тадбирларни сўзсиз ижросини таъминлашда қатнашиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги
ПҚ-2881-сон қарори ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши чора-тадбирларини кўриш;

Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарлари, Бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосарлари ҳамда Бўлим бошлиғининг буйруқлари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилишда қатнашиш;

бўлим фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, бўлимнинг ҳар чораклик иш режаларини бажарилишини таъминлаш;

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ бўлимда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этишда қатнашиш;

ўз фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда шахсий ҳисоботини тақдим этиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;

ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштиришни таъминлаш;

қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика – вилоят – туман – маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлашда иштирок этиш;

бўлим томонидан киритилган тақдимномаларни ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминланишини назорат қилади, бу соҳада амалга оширилган ишларни ҳар чорак якунлари бўйича таҳлил қилиб, умумлаштириб боради ва раҳбариятга тегишли таклифлар киритади;

бўлимга тегишли барча ҳужжатларни белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда сифатли ва муддатида кўриб чиқилишини таъминлайди;

Адлия вазирлиги раҳбарияти, бошқарма бошлиғи ва бўлим бошлиғи кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

 

4.

Томди туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси

 

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;

- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида);

- Меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;

- ходим таътилга чиққанда бир ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;

- ходимга оилавий шароитига кўра ижтимоий муҳофаза қилиш тарзидаги пул маблағи (энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида);

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида)

- санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;

- ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация тўлови.

 

Танлов ўтказиш тартиби куйидаги босқичлардан иборат бўлади:

- бўш иш ўрнига танлов ўтказилиши ҳақида эълон бериш;

- бўш иш ўрнига ҳужжат топширган номзодларни дастлабки ўрганиш;

- тест синови;

- номзод билан унинг назарий билимлари ва касбий лаёқатини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказиш;

- вазирлик номенклатурасига кирадиган лавозимлар бўйича номзодни марказий аппарат билан келишиш(суҳбат шаклида).

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2021 йил 13 март кунига қадар танловда иштирок этиш тўғрисида ариза (лавозимни кўрсатган ҳолда); ўз шахсий варақаси (сўровнома ёки маълумотнома-объективка), диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно ва паспорт нусхасини navoiy@minjust.gov.uz электрон почтасига ёки Навоий вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.

Мурожаат учун телефон рақамлар: +99879-223-53-51; +99879-223-01-38.

Манзил (танлов ўтказиладиган жой): Навоий шаҳар, Матвиенко кўчаси 4-а-уй

Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан navoi.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/nav_vacancy/jobs.php ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.

Қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:

- ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;

- белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

- адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар,
опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;

- ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;

- судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;

- қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.

 

Агар!

         Бўш иш ўринларига ишга кириш юзасидан ўтказиладиган танлов жараёнларида бирон-бир шахс томонидан ноқонуний
хатти-ҳаракатлар содир этилаётганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда зудлик билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг
“1008” ишонч телефони ва телеграм ижтимоий тармоғидаги @antikorbot телеграм канали орқали мурожаат қилишингиз мумкин.


Рўйҳатга қайтиш