Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган Низомда Адлия вазирлигининг жамият ва давлат бошқарувини такомиллаштиришдаги роли белгилаб берилган.

Ўзбекистон Республикаси
адлия вазирининг 
2018 йил4 майдаги 
133-ум-сон буйруғига

5-илова

Навоий вилоят адлия бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
13 апрелдаги ПҚ–3666-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Навоий вилоят адлия бошқармасининг (бундан буён матнда Бошқарма деб юритилади) ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек унинг раҳбарларининг функционал вазифалари
ва масъулиятини белгилайди.

2. Бошқарма Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) ваколати доирасига кирувчи вазифаларни ўзи фаолият кўрсатаётган ҳудудда амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Бошқарма тизимига Бошқарма таркибий бўлинмалари, туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари, давлат нотариал идоралари ва нотариал архив киради.

Бошқарма маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир
ва бевосита Вазирликка бўйсунади.

Бошқарма, туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳисобланади.

3. Бошқарма ўзининг фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги
низом, Вазирлик Ҳайъатининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг (бундан буён мантда Вазир деб юритилади) буйруқлари
ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.

4. Бошқарма юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан, хорижий валютадаги банк ҳисоб рақамларига эга бўлиши мумкин.

5. Бошқарманинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Навоий вилоят адлия бошқармаси, қисқартирилган номи – Навоий вилоят адлия бошқармаси
ёки Адлия бошқармаси;

б) рус тилида:

тўлиқ номи – Министерство юстиции Республики Узбекистан Управление юстиции Навоийской области, қисқартирилган номи – Управление юстиции Навоийской области ёки Управление юстиции;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи – Ministry of Justice of the Republic of Uzbekistan Navoi region department of Justice, қисқартирилган номи – Navoi region department of Justice
ёки Department of Justice.

6. Бошқарма ўз фаолиятини бошқа давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

II. Бошқарманинг вазифалари ва функциялари

7. Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини юритиш, ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини ошириш;

қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ташкилотлари (бундан буён матнда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари) фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий раҳбарликни амалга ошириш;

давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш;

нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат органлари
ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш;

давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларининг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва услубий таъминлаш;

ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш;

ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш;

нотариат ва адвокатура тизимининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш;

фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга ошириш;

юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, юриспруденция соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга оширишни таъминлаш;

адлия органлари ва муассасалари фаолиятида, биринчи навбатда аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш ва давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ишлашнинг инновацион услубларини жорий қилиш.

8. Бошқарма ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини юритиш, ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини ошириш соҳасида:

конституциявий нормаларни амалга ошириш, инсон ҳуқуқлари
ва эркинликларини таъминлаш, жамиятда қонунга риоя этиш ва ҳурмат руҳини мустаҳкамлаш мақсадида ваколати доирасида ҳуқуқий сиёсатнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

ҳуқуқий базани ислоҳ қилишнинг ўрта муддатли ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади ва ўз ваколати доирасида уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда давлат органлари
ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини бошқаради
ва мувофиқлаштиради;

давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқ ижодкорлиги масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва услубий раҳбарликни амалга оширади;

давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятининг мониторинги ва таҳлилини амалга оширади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларини тайёрлаш ва қабул қилиш зарурияти масалалари бўйича олдиндан келишувни амалга оширади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини қонунчиликка, халқаро шартномалар нормаларига, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини, уларни коррупцияга, бошқа ҳуқуқбузарликларни содир этишга шарт-шароит яратувчи, шунингдек жисмоний
ва юридик шахслар учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий этувчи қоидалар ва нормаларни аниқлаш нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказади;

ўз ташаббусига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда киритади;

қонун ҳужжатларидаги ҳуқуқий нуқсонларни, коррупцияга, бошқа ҳуқуқбузарликларни содир этишга шарт-шароит яратувчи, шунингдек жисмоний
ва юридик шахслар учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий этувчи қоидалар ва нормаларни аниқлайди ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича таклифларни маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун киритади;

Вазирнинг топшириқларига асосан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига расмий шарҳларининг лойиҳалари бўйича хулосалар беради;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, эълон қилиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;

давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисобини юритади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг назорат нусхаларини юритади, уларнинг банкини (фондини) шакллантиради;

Бошқарма фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича тушунтиришлар беради;

2) қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий раҳбарликни амалга ошириш соҳасида:

қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини ташкиллаштириш масалалари бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларига тушунтиришлар беради ва зарур кўмакни амалга оширади;

давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари томонидан қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини ташкиллаштирилиши масалалари бўйича услубий кўрсатмаларни ишлаб чиқади;

давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари томонидан қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси ташкиллаштирилишининг мониторинги ва таҳлилини олиб боради, ушбу соҳадаги муаммоларни бартараф қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Вазирликка тақдим этади;

давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларининг қонунлар
ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;

давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини ташкиллаштириш бўйича ижро интизомига риоя этилишини ўрганади, шу асосда Вазирликка киритиш учун ахборот-таҳлил ҳужжатларни тайёрлайди;

ҳар ярим йил якуни бўйича тегишлича вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига жойларда норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича ахборот беради;

3) давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш соҳасида:

давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиётини таҳлил қилади ва ўрганади;

қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш фаолияти самарадорлиги масалалари бўйича ўз ҳудудида жамоатчилик фикрини ўрганишни ташкил қилади, натижаси бўйича уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ҳуқуқий тартибга солиш юзасидан халқаро ва хорижий тажриба, илмий, тадқиқот ишлари натижаларини ўрганган ҳолда қиёсий таҳлил қилади;

аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишларини, уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш учун ҳуқуқни қўллаш амалиётининг умумлаштириш материалларини давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларига йўллайди;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни нотўғри ёки зиддиятли тарзда қўллаш амалиётини, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётида ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига имкон берувчи салбий омиллар, сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўради;

давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятини таҳлил қилиш натижалари бўйича қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга оид таклифлар тайёрлайди;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари юзасидан ўз хулосасини шакллантиради ва давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларига етказади;

қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётини умумлаштиради ва тегишли соҳа фаолиятида давлат сиёсатининг амалга оширилиши ҳолатини таҳлил қилади, унинг асосида ҳуқуқни қўллаш фаолиятини такомиллаштириш бўйича чораларни ишлаб чиқади;

4) нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат органлари
ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш соҳасида:

нодавлат нотижорат ташкилотлари ва уларнинг рамзий белгиларининг давлат рўйхатидан ўтказилишини амалга оширади;

ўзи томонидан рўйхатдан ўтказилган нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат реестрини юритади;

нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатларига, устав фаолиятига, таъсис ҳужжатларига, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартибига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;

нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотларга ажратилган маблағлар, грантлар, бошқа молиявий ва моддий ресурслардан оқилона
ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш бўйича чоралар кўради;

нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотлар фаолиятининг қонунийлигини таъминлаш масалалари бўйича давлат органлари
ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатлари, устав фаолияти ва таъсис ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш
ва бартараф қилишга қаратилган чоралар кўради;

нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотлар томонидан ташкил этилаётган тадбирлар тўғрисидаги келиб тушаётган ахборотларни таҳлил қилади;

нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотларнинг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишини келишади;

нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотларнинг фаолияти ҳақидаги ҳисоботларни қабул қилади ва таҳлил қилади;

нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатлари бузилганда, уларнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки уларни тугатиш тўғрисида таклифлар тайёрлайди ва судга кўриб чиқиш учун киритади;

сиёсий партияларнинг устав фаолиятини молиялаштириш учун ажратилган давлат маблағларидан мақсадли фойдаланишини мониторинг қилади;

доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ва муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олишни амалга оширади;

5) давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларининг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва услубий таъминлаш соҳасида:

давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларининг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назоратини амалга оширади;

давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларининг юридик хизматлари фаолиятини, улар томонидан амалга оширилаётган ҳуқуқий ишлар ҳолатини ўрганади;

давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларининг юридик хизматлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талаблари бузилишларини бартараф этиш, шунингдек айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиш бўйича чоралар кўради;

давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларининг юридик хизматлари ходимларини лавозимига тайинлаш ва озод қилишда иштирок этади;

давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларининг юридик хизматларига ҳуқуқий ишларга оид кўрсатмалар беради;

давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмалари юридик хизматлари ходимларининг малакасини оширишни ташкил қилади;

давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларининг юридик хизматлари ходимларини аттестациядан ўтказади ва аттестациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома беради;

давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларининг юридик хизматлари ходимларининг ҳисобини юритади;

давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантиради;

давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмалари юридик хизматлари ходимларининг Бошқарма ҳамда туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимларида стажировка ўташини ташкиллаштиради

давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларининг юридик хизматлари фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлашни амалга оширади;

давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларининг юридик хизматлари ходимларининг иш жойини моддий-техник жиҳатдан таъминлашга қўйилган минимал талаблар бажарилишини ўрганади, бу бўйича тегишли чораларни кўради;

6) ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш соҳасида:

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгашнинг ҳудудий комиссиялари ишини ташкил этади;

давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларида ҳуқуқий тарғибот ҳолатини таҳлил қилади, мазкур соҳадаги ишларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ҳуқуқий саводсизликни йўқ қилишга, жамиятда инсон ҳуқуқ
ва эркинликларига хурмат муносабатини шакллантиришга қаратилган аҳолининг ҳуқуқий онги ва хуқуқий маданияти даражасини юксалтириш бўйича чораларни амалга оширади;

энг долзарб, аҳолини қизиқтирадиган масалаларни белгилайди ва улар бўйича манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғиботни амалга оширади, аҳолига қонун ҳужжатлари мазмуни, моҳияти ва аҳамиятини етказиш бўйича чоралар кўради;

ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларидан кенг фойдаланишни,
шу жумладан веб-технологияларни қўллашни кенгайтиришни таъминлайди;

ваколатли давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси ва тарғиботини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлайди ва ижросини ташкил этади;

ваколатли давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда қабул қилинган ҳужжатларнинг норма ва қоидаларини аҳолига тушунтириш бўйича намунавий ҳужжатлар йиғиндисини тайёрлайди;

қонун ҳужжатларининг мазмуни ва моҳиятини тушунтириб берувчи материалларни тайёрлайди, уларни аҳоли ўртасида, шу жумладан оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи орқали тарқатади;

давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари вакилларини, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситаларини жалб қилган ҳолда жамиятда ҳуқуқий билимларни тарғиб қилишни ташкил этади;

7) ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш:

давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланиш имкониятини яратиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради, услубий раҳбарликни ва назоратни амалга оширади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва тегишли ахборот-таҳлилий материалларнинг давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларига ўз вақтида етказилишини таъминлайди;

ҳуқуқий ахборотни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилишнинг дастурий-техник воситалари ва технологиялари жорий этилиши юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларини зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминлаш чораларини кўради;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини расмий манба орқали эълон қилиниши ва расмий нашр этилишини ташкил этади;

8) нотариат ва адвокатура тизимининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш соҳасида:

нотариуслар томонидан нотариат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади, уларнинг ишини таҳлил қилади
ва умумлаштиради;

“Нотариус” ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг ўз ҳудудидаги давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларининг маълумотлар базалари ва ахборот тизимлари билан интеграциялашган ҳолда ишлашини назорат қилиб боради;

нотариал идораларда иш юритиш қоидаларига, нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларга, нотариал ҳаракатларни амага оширишда қонун ҳужжатларига, тасдиқловчи ёзувлар ва гувоҳномаларни рўйхатга олиш реестрларини тўғри юритишда қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат ва таҳлил қилади, нотариус стажёри фаолиятини ташкил этади;

нотариуслардан статистик маълумотларни белгиланган тартибда
ва муддатларда олади, нотариал ҳаракатлар бўйича статистикани юритади;

нотариал идораларни ташкил этиш ва тугатиш, нотариус лавозимини таъсис этиш ва тугатиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Вазирликка таклифлар киритади;

нотариуслар лавозимлари умумий сонини тасдиқлаш ва муайян ҳудуддаги (нотариал округидаги) нотариуслар лавозимлари сонини белгилаш бўйича Вазирликка таклифлар киритади;

нотариусларнинг малакасини оширади, уларни аттестациядан ўтказиш
ва бошқа жойга ўтказиш (ротация) бўйича белгиланган тартибда Вазирликка таклифлар киритади;

Бошқарма ҳузуридаги малака комиссиялари ишини қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этади;

нотариал идораларни қатъий ҳисобдаги гербли (махсус) бланклар, реестр китоблари ва канцелярия моллари билан таъминлайди;

нотариал идораларга бериладиган гербли бланкларни ҳисобга олади, сақлайди, сарфланишининг ҳисобини юратади ва улар бўйича белгиланган тартибда Вазирликка ҳисобот беради;

пуллик хизматлар ва нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатларни амалга оширилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлиги учун, шунингдек нотариал архивлар томонидан юридик
ва жисмоний шахсларга нотариал тасдиқланган ҳужжатлар дубликатлари, рўйхатлардан кўчирмалар, маълумотномалар ва архив ҳужжатларининг нусхалари берилганлиги учун тўловларни тўғри ундирилишини назорат қилади;

нотариуслар томонидан касб мажбуриятларининг, шу жумладан нотариал иш юритув қоидаларининг бажарилиши юзасидан белгиланган тартибда назоратни амалга оширади, уларнинг ишини таҳлил қилади ва умумлаштиради;

жисмоний ва юридик шахсларнинг нотариал идоралар ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб қилган мурожаатларини кўриб чиқади;

адвокатлик тузилмалари ва Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармасининг фаолиятини кафолатларини таъминлашда ваколати диорасида кўмаклашади;

Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармаси билан биргаликда малака комиссиялари фаолиятини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссияси таркибини тасдиқлайди;

адвокатларга лицензиялар беришни ва адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказишни, шунингдек юридик маслаҳатхоналарни ҳисобга қўйишни амалга оширади;

Бошқармада рўйхатидан ўтган (ҳисобга қўйилган) адвокатлик тузилмаларида ишлаётган адвокатларнинг тегишли давлат реестрини юритади;

адвокатлар малакасини оширишда кўмаклашади;

адвокатларга қонун ҳужжатларига мувофиқ гувоҳнома беради;

адвокатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига, шунингдек адвокатлик тузилмалари томонидан таъсис ҳужжатларига, устав фаолиятига, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;

адвокатура фаолияти тўғрисидаги статистик маълумотларни ўрганади;

9) фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга ошириш соҳасида:

инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини доимий равишда таҳлил қилади ва уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;

давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсман) минтақавий вакили ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази билан ваколати доирасида ўзаро ҳамкорлик қилади;

давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати тўғрисидаги ахборот ва материалларни таҳлил қилади ва умумлаштиради, уларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари томонидан фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилиши тўғрисида қилган мурожаатларини холисона ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлайди, уларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўради;

ваколат доирасида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилиши мумкин бўлган ҳолатлар тўғрисида ахборот йиғиш ва халқаро шартномаларда акс эттирилган инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари универсал стандарт принципларини ҳисобга олган ҳолда уни баҳолашни амалга оширади;

инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан ўтказилаётган мониторинг натижаларини ўрганади;

фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича чоралар кўради;

10) юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, юриспруденция соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга оширишни таъминлаш соҳасида:

ҳуқуқий таълимнинг ҳолатини таҳлил қилади, уни яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларининг юридик кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлайди, уларни ҳудуддаги юридик коллежларда тайёрлаш ишларини ташкил этади;

юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда иштирок этади;

кадрлар ишини, юристларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

кадрлар захирасини яратади, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш
ва стажировкадан ўтишини ташкил этади, Бошқарма ва туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимларига кадрлар танловини амалга оширади ва уларни жой-жойига қўяди;

11) адлия органлари ва муассасалари фаолиятида, биринчи навбатда аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш ва давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ишлашнинг инновацион услубларини жорий қилиш соҳасида:

илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятининг замонавий ютуқлари асосида Бошқарма ҳамда туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш стратегиясини белгилаш бўйича таклифлар киритади;

электрон ҳукумат лойиҳаларини Бошқарма ҳамда туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимларида самарали амалга оширилишини таъминлайди;

Бошқарма ҳамда туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимларида ахборот-коммуникация технологияларини, шу жумладан электрон ҳукуматни жорий қилиш ва ривожлантириш учун норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлайди;

Бошқарма расмий сайтини Интернет тармоғида ривожлантириш
ва модернизация қилиш бўйича чораларни амалга оширади.

Бошқарма қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

III. Бошқарманинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

9. Бошқарма ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари кўриб чиқиши учун қонун ҳужжатларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалалари бўйича таклифлар киритиш;

2) давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларида:

норма ижодкорлиги фаолияти, ҳуқуқий ишлар, юридик хизматлар фаолияти, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказиш ҳолатини;

ҳуқуқни қўллаш амалиёти, фуқаролар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича қонун ҳужжатлари ижросини, шу жумладан жойларга чиқан ҳолда текшириш;

3) нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатлари
ва таъсис ҳужжатларига риоя қилиниши, шунингдек уларга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишини текшириш;

4) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат идоралари
ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига бажарилиши мажбурий бўлган:

қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш (тўлиқ ёки қисман) ёхуд уларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш тўғрисида;

ишлаб чиқиш муддатини кўрсатган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий шарҳ бериш зарурлиги тўғрисида;

ҳуқуқни қўллаш амалиёти, фуқароларнинг ҳуқуқларига риоя қилиш бўйича қонун ҳужжатларини бажариш холатини текшириш давомида аниқланган ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида;

давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларининг юридик хизмати фаолиятида аниқланган ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимномаларни киритиш;

5) нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятида аниқланган қонун ҳужжатлари ва таъсис ҳужжатлари бузилишларини бартараф этиш тўғрисида нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотларига, адвокатлик тузилмаларига бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

6) қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида мансабдор шахсларини ёзма равишда огоҳлантириш;

7) фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва эрикинликлари, юридик хизматларни фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари аниқлаганда ҳамда Бошқарма ва туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимларининг қонуний талаблари бажарилмаганда, айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар киритиш;

8) давлат, юридик ва жисмоний шахслар манфаатларини кўзлаб судларга давлат божи тўламасдан аризалар ва даъволарни киритиш;

9) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиёти тўғрисида зарур статистик маълумотларни, таҳлилий материалларни, ҳужжатларни, бошқа ахборотларни, қарорлар ва бошқа ҳужжатларни, маълумотларни давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмларидан бепул тарзда сўраш ва олиш;

10) нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотлардан ахборот, ҳужжатлар ва маълумотлар, шунингдек уларнинг раҳбарлари ва масъул шахсларидан тушунтиришларни талаб қилиш ва олиш;

11) текшириш ўтказиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш, шунингдек Бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш учун давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари вакилларини чақириш ва жалб этиш;

12) текшириш ва таҳлил давомида аниқланган ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларининг мансабдор шахслари ҳамда ходимларини чақириш, қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари юзасидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар талаб қилиш;

13) давлатга тегишли Бошқарманинг ва унинг тизимидаги идораларнинг мол-мулкини ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан бир таркибий тузилмадан бошқа тузилмага белгиланган тартибда ўтказиш;

14) Бошқарма ва унинг тизимидаги идоралар ходимлари томонидан
ўз соҳасида улар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича параметрлар бажарилишини ҳисобга олган ҳолда уларни моддий рағбатлантириш тартиби, миқдорлари ва шартларини белгилаш;

15) бюджетдан ташқари маблағларни ҳамда Бошқарманинг депозит ҳисоб рақамларида жойлашган маблағларни Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг депозит рақамларида миллий ва хорижий валютада жойлаштириш. Бунда, маблағларни жойлаштиришдан олинган даромад адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамаларига моддий-техник базани, ижтимоий ривожлантишга ва ходимларини моддий рағбатлантириш ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадларга йўналтирган ҳолда ўтказилади;

16) жисмоний ва юридик шахсларнинг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари
ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида мурожаатларни кўриб чиқиш;

17) Бошқарма ваколатига кирувчи масалаларни кўриб чиқишда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари ҳайъат мажлисларида иштирок этиш;

18) Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясига адвокатларни интизомий жавобгарликка тортиш масаласини киритиш;

19) адвокатларга берилган лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш;

20) юридик хизмат ходимининг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисида Вазирликка таклиф киритиш;

21) нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ўтказиладиган тадбирларда (конференциялар, семинарлар, тренинглар, йиғилишлар, акциялар
ва шу кабиларда) иштирок этиш;

22) нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотлар томонидан режалаштирилган тадбирларни ўтказилишини тақиқлаш юзасидан қарор қабул қилиш;

23) сиёсий партияларнинг уставларида назарда тутилган фаолиятини давлат томонидан молиялаштиришни тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисида таклиф киритиш;

24) давлат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга риоя қилиш шарти билан текширишни ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва материаллар билан танишиш, давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлиманларининг электрон базаларидан (банкларидан) фойдаланиш учун хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмлари ҳудудлари ва биноларига кириш;

25) ўз ваколати доирасида маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарадиган холатлар юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш.

Бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

10. Бошқарма:

ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, тегишли соҳадаги давлат сиёсатининг самарали амалга оширилиши;

ўз фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлаш;

Вазирликка киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, Бошқарма томонидан қабул қилинадиган қарорлар амалга оширилишининг сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;

ҳуқуқни қўллаш амалиётида аниқланган муаммоларни ҳар томонлама
ва чуқур таҳлил қилиш асосида ўз ҳудудида тегишли соҳани ривожлантирига доир таклифларни тайёрлаш;

ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, “йўл хариталари” ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши учун жавобгардир.

IV. Бошқарма бошлиғининг асосий функционал мажбуриятлари

11. Қуйидагилар Бошқарма бошлиғининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

1) Бошқарма фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек Вазирлик ҳужжатлари билан Бошқармага юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

2) Бошқарма фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

3) Бошқарма ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти
ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари
ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат
ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги ПҚ–2881-сон қарори ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун Бошқарма ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

4) Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

5) Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;

6) Бошқарма мансабдор шаҳсларининг ваколатларини белгилаш, Бошқарма фаолиятининг алоҳида тармоқларига раҳбарлик қилиш учун уларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;

7) Бошқарма фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Бошқарманинг
ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

8) Бошқармада кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, кадрлар захирасини шакллантириш;

9) Вазир номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек Бошқармага ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

10) Бошқарма ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш
ва интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича мунтазам чора-тадбирлар кўриш;

11) Бошқарма ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш;

12) “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Бошқармада коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

13) Бошқарма ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

14) Бошқарма фаолиятига оид масалалар бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек давлат хизматлари самарадорлиги, сифати
ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Вазирлик раҳбариятига киритиш;

15) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, мунтазам равишда шахсий, шу жумладан сайёр қабуллар ўтказиш;

16) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

17) Бошқарма ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида Вазирликка таклифлар киритиш;

18) давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.

V. Бошқарма бошлиғининг жавобгарлиги

12. Бошқарма бошлиғи:

Бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

Бошқарманинг ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

VI. Бошқарма фаолиятини ташкил этиш

13. Бошқармага Ўзбекистон Республикаси Президентининг розилиги билан Вазир томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Бошқарма бошлиғи бошчилик қилади.

Бошқарма бошлиғининг Вазир томонидан лавозимга тайинланадиган
ва лавозимдан озод қилинадиган икки нафар ўринбосарлари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.

14. Бошқарма бошлиғи бўлмаган вақтда унинг ваколатлари бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан, у бўлмаган вақтда эса Вазир буйруғига асосан бошқа ўринбосар томонидан амалга оширилади.

15. Бошқарманинг марказий аппарати бўлимлари раҳбарлари бошлиқ томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади, қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

16. Бошқарманинг марказий аппарати бўлимлари тўғрисидаги низом бошлиқ томонидан тасдиқланади, агар Вазир буйруқларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса.

17. Бошқарма Вазирлик марказий аппаратининг таркибий тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, шу жумладан:

Вазирлик раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида хабар беради;

белгиланган фаолият соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида ахборот тақдим этади;

Бошқарма фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида ишда аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида хабар беради;

ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда Вазирликнинг марказий аппаратига тақдим этади;

Вазирлик ваколатига тааллуқли соҳалардаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган таклифларни Вазирликнинг марказий аппаратига юборади;

давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари, комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида хабар беради;

ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида маълумот беради.

18. Вазирлик марказий аппарати ва Бошқарманинг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Вазирнинг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар вазир ўринбосари томонидан келишмовчиликларни тартибга солишнинг имконияти бўлмаса, сўнгги қарор бевосита вазир томонидан қабул қилинади.

19. Бошқарма ўз ваколатлари доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари
ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Бошқарма тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда комплекс ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилади.

VII. Бошқарманинг ҳайъати, бошқа кенгаш, маслаҳат,
эксперт органлари

20. Бошқармада бошлиқ (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), шунингдек унинг фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий тузилмалар раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.

Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби бошлиқнинг тақдимномасига биноан Вазир томонидан тасдиқланади.

21. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:

Бошқарма фаолиятининг ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари
ва Ўзбекистон Республикаси Хукумати қарорларида белгиланган вазифаларни
ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Бошқарма тизимидаги идоралар ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чораларини кўрган ҳолда тизимдаги идоралар раҳбарлари ҳисоботларининг мунтазам равишда эшитилишини ташкил этиш;

Бошқарма фаолияти соҳасидаги ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилишининг натижадорлигини ҳар чоракда ва мунтазам кўриб чиқиш;

жойларда Бошқарма фаолияти соҳасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинишини таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, шунингдек юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Бошқарма марказий аппарати ва унинг тизимига кирадиган лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари, Вазирлик ҳайъати ва Вазирнинг қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Бошқарма раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат Бошқарма ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақлидир.

22. Ҳайъат мажлисига давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари, уларнинг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклиф этилиши мумкин.

23. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

24. Ҳайъат қарорлари бошлиқнинг буйруқлари билан амалга оширилади.

25. Бошлиқ ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, бошлиқ юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Вазирга ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам Вазирга ўз фикрини хабар қилиши мумкин.

26. Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган унинг регламенти билан белгиланади.

27. Бошқармада кенгаш, маслаҳат ва экспертлик органлари тузилиши мумкин.

28. Бошқарма ҳузурида тузиладиган кенгаш, маслаҳат ва экспертлик органлари таркиби ва улар тўғрисидаги низомлар бошлиқ томонидан тасдиқланади, уларнинг таркиби ва низомлари Вазир буйруқлари билан тасдиқланадиган ҳолатлар бундан мустасно.

VIII. Бошқарма фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини
баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари

29. Бошқарма фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.

30. Бошқарма фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳо Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг тегишли хизматлари томонидан тасдиқланадиган Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.

31. Бошқарма фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

Бошқарма бошлиғи ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш)
ёки интизомий жавобгарликка тортиш;

Бошқарма фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.

32. Бошқарма фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услубиёти қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

IX. Бошқармани молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш,
унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш

33. Бошқармани моддий-техник таъминлаш ҳаражатларини молиялаштириш, шунингдек ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари фондларнинг манбалари
ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

34. Бошқарма ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.

Хизмат вазифасини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган Бошқарманинг юқори малакали, ташаббускор ходимларига юқори малакаси учун Вазир томонидан бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан шахсий устамалар белгиланиши мумкин.

Бошқарма ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган қўшимча ҳақлар ва устамалар Вазир томонидан тасдиқланадиган қоидаларга мувофиқ тўланади.

35. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан бошқа лавозимларга тайинланган ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Қонунчилик палатасига сайланган (тайинланган) Бошқарма ходимларида Бошқармада берилган кўп йиллик хизматлари учун қўшимча ҳақ ва устамалар ҳамда мартаба даражалари сақланади.

X. Бошқарманинг ҳисобдорлиги

36. Бошқарма раҳбарлари ўзларининг фаолияти тўғрисида Вазирликка мунтазам равишда ҳисобот беради.

37. Вазирлик марказий аппаратининг раҳбарлари Бошқарма раҳбарларига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши бўйича улар фаолиятини устидан мунтазам мониторинг олиб боради, Бошқарма фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.

38. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Боқшарманинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.

XI. Якунловчи қоида

39. Бошқармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.