Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Инсон ҳуқуқлари олий қадрият


Инсон ҳуқуқлари олий қадрият

Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришгач жамиятимизнинг барча жабҳаларида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг замирида, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига бўлган эътибор, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, инсон ҳуқуқларини энг олий қадрият сифатида эътироф этиш каби ғоялар бош мақсад сифатида мустаҳкамланган.

Республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар аввало инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бўлиб, хуcусан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлатимизнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, жамият ривожланишининг стратегик йўналишлари, бошқарувнинг адолатли ва демократик принциплари, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари, маънавий қадриятларимиз асосларини мустаҳкамлаб берди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши билан халқимизнинг миллий ғурур ҳамда ифтихор туйғулари шаклланди, давлат инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ислоҳотчиси сифатида майдонга чиқди.

Хусусан, Конституциямизнинг 13-моддасида қайд этилишича, “Ўзбекистонда демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади”. Мазкур меъёрларнинг инсон ҳуқуқлари ҳимоясида ҳаётий тасдиғини топаётганлигини суд-ҳуқуқ тизмида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мисолида яққол кўришимиз мумкин. Бошқача айтганда, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини жамиятнинг ривожи ва давлат қурилишида энг муҳим йўналишларидан бири бўлди.

Миллий ғурур тарихий илдизларимизни миллий қадриятлармизни ўз ичига олган ҳолда азал-азалдан маҳаллаларда амал қилиб келган, жумладан, ҳар бир оилада ота-оналар томонидан фарзандлар тарбиясига бефарқ бўлмаслик, огоҳ бўлишлик каби фазилатлар сингдирилган ҳолда шаклланиб келган. Бундан ташқари, ёши улуғ кексаларимиздан биламизки бирор бир маҳаллага нотаниш киши ёки меҳмон кириб келса, аввало унга “кимсиз?”, “бирор ёрдам керакми?”, “қандай юмуш билан юрибсиз?” каби саволлар билан мурожаат қилиб, уларга нисбатан бефарқ бўлмасдан доимо огоҳ бўлишган. Ота-боболаримиздан қолган ушбу меросни бугунги ёш авлод томонидан ҳурмат қилиниши катта аҳамиятга эга.

Шу билан бирга, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиниши аввало, бунда жамият ва шахс манфаатларининг устунлигини таъминланади ва ушбу саъй-ҳаракатлар ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришдек эзгу мақсадларимиз рўёбга чиқишининг энг муҳим гарови бўлиб ҳисобланади.

Шу йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларидан келиб чиқадиган, халқаро миқёсда қабул қилинган янги тамойил ва талабларга асосланган кенг ҳуқуқий муҳит вужудга келтирилди. Бу эса инсоннинг давлат ҳокимияти ва бошқа бошқарув органлари, шунингдек, барча мулк шаклларига асосланган маъмурий-хўжалик тузилмалари билан турли-туман муносабатларни йўлга қўйишда яққол намоён бўлмоқда.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистон ижтимоий – сиёсий жиҳатдан барқарор, умуминсоний қадриятлар устувор бўлган, маънавий меросни ва диний қадриятларни тиклаб, инсон ҳуқуқларини устувор соҳа даражасига кўтара олган мамлакатдир. Шундай экан мамлакатимизда тарихан таркиб топган миллий маънавий қадриятларни кенг тарғиб қилиб, халқимизнинг энг яхши удум ва анъаналарини оммалаштириб, аҳоли ўртасида маданий ва маърифий ишларни кенг йўлга қўйиб, инсонпарварлик ва меҳр-шафқат ғояларини тушунтириб ва тарғибот ишларини олиб бориб, инсон ҳуқуқларига ҳурмат-эҳтиромни умуммиллат даражасида ривожлантириб, ўтмишимизни теран ҳис этиб, халқимизнинг руҳиятини, унинг тарихий ва миллий ўзига хос жиҳатларини, анъана ва урф-одатларини, инобатга олган ҳолда иш тутишимиз даркор.