Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Инсон ҳуқуқ – олий қадрият


Инсон ҳуқуқ –олий қадрият

Инсоният тараққиёти, халқларнинг фаровонлиги ва равнақи чинакамига умуминсоний қадриятларнинг қарор топиши, демократик принципларнинг амалга оширилиши, инсониятни ҳаракатга келтирувчи кучларга ишончнинг мустаҳкамланиши билан боғлиқдир.

Мустақилликка эришилгандан кейин Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинди. Бу муҳим ҳужжат эркинлик, ижтимоий адолат, миллий давлатчилик, қадриятларни тиклаш каби эзгу орзуларни ўзида мужассамлаштирган.

Бахтимиз қомуси бўлган Конституция нормаларида нафақат инсоннинг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари, балки уларни таъминлаш бўйича Давллат идораларининг мажбуриятлари ҳам ўз ифодасини топган. Бош қомусимизнинг 13-моддасида инсон ҳаёти, унинг эркинлиги ва ҳуқуқлари олий қадрият эканлиги ўзининг ёрқин ифодасини топган. Бу борада озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этиш инспекцияси хисобида аҳлоқ тузатиш ишлари, муайян ҳуқуқдан маҳрум этиш, шартли синов ва озодликни чеклаш жазоларини ўтаётган муқаддам судланган шахслар томонидан кайта жиноят содир этилишининг олдини олиш ҳақида сўз боради.


Жумладан, 28.03.1974 йилда Конимех туманида туғилган, Конимех тумани “Янгиғазғон” ОФЙда яшовчи, Махкум, Тилеубаев Тангирберген Уринбаевич 06.04.2018 йилда ЖИБ Навбахор туман судининг хукмига қўра Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб ЖКнинг 62-моддасига асосан 2 йил 5 ой 12 кун муддатга ойлик иш ҳақининг 30% ни давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Махкум, Тилеубаев Тангирберген Уринбаевич 2019 йил 7 август куни Конимех тумани Жиноий ишлар бўйича суди томонидан ўтказилган сайёр суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси тартибида ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод этилди, Шунингдек, 11.05.1993 йилда Конимех туманида туғилган, Конимех тумани “Учтепа” ОФЙда яшовчи, Махкум, Айтжанов Бағдат Алиқулович 02.08.2018 йилда ЖИБ Навбахор туман судининг хукмига қўра Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 109-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг шу моддасига асосан 2 йил муддатга ойлик иш ҳақининг 20%ни давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Махкум, Айтжанов Бағдат Алиқулович 2019 йил 7 август куни Конимех тумани Жиноий ишлар бўйича суди томонидан ўтказилган сайёр суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси тартибида ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод этилди.
Айни вақтда зиммамизга олган ҳалқаро мажбуриятларга риоя этиш ва уларни бажаришни, Бирлашган Миллатлар ташкилоти Низоми талабларига, ҳалқаро ҳуқуқнинг эътироф этилган меёърларига қатъий амал қилиб яшаш масъулиятини юклайди.

Конимех  туман жиноят суди