Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Адлия бўлими аралашуви билан фуқароларнинг иш ҳақлари тўлаб берилди


Адлия бўлими аралашуви билан фуқароларнинг иш ҳақлари тўлаб берилди.

Қизилтепа туман адлия бўлими томонидан мактабгача таълим муассасаларида меҳнатга оид хуқуқларни химоя қилиш юзасидан мониторинг ишлари олиб борилмоқда. Олиб борилган мониторинглар натижасига кўра тумандаги мактабгача таълим муассасаларида меҳнат шартномалари амалдаги Мехнат кодекси талаблари бузилган холда расмийлаштирилганлиги, бунда ишчи ва ходимларнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари бузилганлиги аниқланган. Аниқланган қонунбузилиши холатлари натижаси юзасидан 23 та ноқонуний буйруқ бекор қилиниб, 3 та буйруқ қонунга мувофиқлаштирилди ҳамда 63 нафар ишчи ва ходимларга ноқонуний буйруқ расмийлаштириш орқали тўланмасдан қолган 93 млн. сўмдан ортиқ иш хақи маблағлари тўлиқ хажмда тўлаб берилиши таъминланди.

Қизилтепа туман адлия
бўлими бош маслаҳатчиси
Искандаров Сардор